Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 4 » Беш ёшли бола дунёдаги энг ёш учувчига айланди
15:55 Беш ёшли бола дунёдаги энг ёш учувчига айланди |
Хитойлик беш ёшли бола самолётда бир ўзи парвоз қилди, натижада унга дунёдаги энг ёш авиатор унвони берилди. «Жэньминь жибао» нашри тарқатган хабарга кўра, Хэ Идэ кичкина самолётда Пекин ёввойи табиат боғининг устида парвоз қилган.Парвоз ўттиз беш дақиқа давом этган ва у якунланганидан кейин Додо лақабли ёш учувчининг рекорди Гиннес рекордлар китобига киритилган. Шу тарзда у ёлғиз ўзи самолётни бошқара олган энг ёш учувчига айланган.Айтиш жоизки, бола билан бирга парвозда инструктор ҳам қатнашган, бироқ унинг таъкидлашича, у ёш учувчига кўп ёрдам бермаган. Додо парвозга тахминан бир ой тайёргарлик кўрган, бу унинг ота-онасига беш минг долларга тушган.Газетада ёзилишича, бола ўтган йилдаёқ машҳурликка эга бўлган экан. У ўн уч даражали изғиринда Нью-Йорк истироҳат боғида югурган.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 582 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|