SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 01:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 16 » Бепуштлик сабабларини биласизми? Даво усулларини-чи
23:45
Бепуштлик сабабларини биласизми? Даво усулларини-чи
Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг олий тоифали акушер-гинекологи Моҳира Эшқобилова маълумот беради.

Баъзан эркак ва аёлнинг ўз соғлигига бепарволиги натижасида оилада бепуштлик муаммоси юзага келади. Оқибатда оила бузилиб кетиши ҳам мумкин. Шундай вазиятларда айбни асосан аёлларга тўнкашади. Ваҳоланки, олимларнинг эътироф этишича, қирқ фоиз ҳолларда фарзандсизликка эркаклар сабабчи бўларкан!

Эркакларда бепуштлик аломатлари

Баъзан ўғил болаларнинг ички таносил аъзоларида туғма нуқсонлар бўлади. Бундай болалар ўсмирлигида ҳам кечаси ўрнини ҳўллаб қўйиши, мояклари ёрғоққа тушмай қолиши ёки ёрғоқ қон томирлари кенгайиб кетиши натижасида насл қолдиришга яроқсиз бўладилар.

Агар ўғил балоғат ёшида жисмонан заиф, овози қизларникидек майин, суяк ва бўғинлари суст ривожланган, бўйи жуда паст бўлса, оналар уни аввало урологга, кейин эса андрологга кўрсатиб, маслаҳат олишлари шарт.

Аёллар фарзанд кўролмаслигига сабаб нима?

Жинсий аъзоларида туғма нуқсони бўлган қизлар ҳеч қачон ҳайз кўрмайдилар. Табиийки, уларда фарзанд кўришга имконият бўлмайди. Бундай ҳолларда фарзанд асраб олиш маслаҳат берилади. Лекин бордию бирор қизда то балоғат ёшигача ҳайз кўрмаслик ҳолати кузатилса, оналар дарров уни гинеколог қабулига олиб бориши зарур. Чунки жинсий аъзоларида туғма нуқсони бор қизларнинг турмушга чиқиши фақат шифокор маслаҳати билан ҳал қилинади.[JPG.uz-saytdan olindi]

Аёлларда учрайдиган бачадон аденомиози, ташқи жинсий аъзолардаги айрим оғир касалликлар ҳам 45-50 фоиз ҳолларда бепуштликка йўл очади. Аборт қилдириш, айниқса, биринчи маротаба бўйида бўлган болани олдириш кўпинча кейинчалик бола кўрмасликка олиб келади. Аёлда экстрагенитал касаллик бўлиб, туғиш унинг соғлиғига зиён етказадиган ҳоллардагина ҳомилани ўн икки ҳафталик давригача шифохонада олдириш лозим. Абортдан кейин аёл ўзини эҳтиёт қилиши, шамолашлардан сақланиши зарур.

Ҳам аёл, ҳам эркакда…

Сурункали тонзиллит, тиш кариеси, ички ва ташқи таносил аъзоларининг яллиғланиши, туберкулёз, сурункали камқонлик, пиелонефрит, гепатит, гиёҳвандлик, оиладаги можаролар, қаттиқ изтироб чекиш сингари ҳолатлардан сўнг бепуштлик кузатилиши аниқланган.

Таъкидлаш керакки, бефарзандлик насл суриши мумкин. Эндокрин ўзгаришлар рўй бериб, аёлларда ҳайз кўриш цикли ўзгарса ё эркакларда уруғ етилиши бузилса, ҳар иккисида модда алмашинуви издан чиқса, бу ҳам бепуштликка сабаб бўлади.

Эркак ва аёл кишининг ички жинсий аъзоларида сурункали яллиғланиш бўлган ҳолларда ҳам уруғ ўтадиган йўллар беркилиб қолиши натижасида бепуштлик кузатилади.

Сўзак, захм, хламидиоз ва шунга ўхшаш касалликларни юқтирганда ҳам уруғ ўтадиган йўллар беркилади. Бу эса бефарзандликка олиб келади. Бундай касалликларни юқтирганлар ўзларича билиб-билмай даволанса, оқибати хайрли кечмайди, аксинча дарҳол таносил хасталиклари диспансерида муолажа курсини ўташ зарур.

Халқ табобати усуллари

Абу Али ибн Сино бепуштликни даволашда так-так (ячмен луковичний)дан фойдаланган. Яъни так-такнинг пишган бошоғидан ўн донаси чойнакка солинади ва устидан қайноқ сув қуйилади. 15-20 дақиқа давомида дамлаб қўйилади. Бу дамламадан кунига бир пиёладан 4-5 маҳал чой ўрнида ичилади.

* * *

Так-так бошоқларини ёзда териб олиб, ҳовончада туйилади, бир қошиғи бир стакан қайноқ сувда дамланади. Сўнг докада сузиб, ичилади. Бу муолажа 5-8 кун мобайнида бажарилади.

* * *

Шунингдек, Абу Али ибн Сино бепуштликда чумчуқ мияси ва каптар тухумини истеъмол қилишни тавсия этади.

Шолғом уруғини туйиб, майдалаб, асал қўшиб ейиш ҳам фойдали.[JPG.uz-saytdan olindi]

* * *

Бефарзандлик дардига чалинганларга бир чимдим миқдорида тоғ сабзиси уруғини чой билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

Халқ табиби Абдулазиз Саиднуриддиндан

10 маслаҳат

Бефарзандликнинг олдини олишда қадимдан синалган бир қанча даво усуллари бор. Буларни амалга оширсангиз, фойда кўришингиз мумкин, лекин зарар кўрмайсиз.

1. Ҳар куни киндикдан пастигача қора қўчқорнинг думба ёғи сурилади. Сўнг бу ёғдан оёқлар учигача суркалиб, офтобда тобланади. Бу «иссиқлик муолажаси» бўлиб, бефарзандликни даволашда наф беради.

2. Ҳафтада бир марта ҳаммомга тушиб, узоқ терлаш лозим.

3. Даволаниш вақтида совуқ ичимлик ичиш, совуқ овқат ейиш мумкин эмас. Спиртли ичимликлар ҳам таъқиқланади.[JPG.uz-saytdan olindi]

4. Оқар сувда чўмилиш, совуқ сувда ювиниш тавсия этилмайди.

5. Суюқ, хамирли овқатларни ҳам даволаниш вақтида ичмай туриш лозим.

6. Иссиқ, юмшоқ нон ейиш мумкин эмас.

7. Даволаниш жараёнида дўкон ширинликларини истеъмол қилишдан чекланиш керак. Улар ўрнига шакар, оқ қанд, асал тановвул қилинг. Ҳамма мевалар, сабзавотлар, сувда қайнатиб пиширилган тухум, кунора ловия ва нўхат солинган таом, ҳафтада бир марта бедана гўшти солинган шўрва, ўрик ё туршак суви ичиш, сариёғ, творог ейиш мумкин.

8. Ҳар куни бир сиқим қора кишмиш ейиш ҳам фойда беради.

9. Чой ўрнига янтоқ баргларини дамлаб ичиш лозим.

10. Тўйиб ухлаш, уйқудан тураётиб баданни енгил уқалаш керак.

ГУЛЖАМИЛА тайёрлади
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 857 | | Рейтинг: 5.0/6
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz