SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:26
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 34
Mexmonlar: 34
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 24 » Бензиндан алданмай десангиз...
13:45
Бензиндан алданмай десангиз...
ёхуд тежамкор ҳайдовчиларга текин маслаҳат

Бугунги кунда сифатли бензинни топиш ҳам осон иш эмас. Бироқ ҳайдовчи борки, автомашинасига фақат сифатли бензин қуйишни хоҳлайди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг айрим ходимларининг эса ўз макру-ҳийлалари бор. Мўмай даромад илинжида бўлган бундай кимсаларга сифатсиз ёқилғи қуйиш оқибатида носоз ҳолатга тушаётган автомобиллар эмас, балки, топаётган кунлик даромадлари муҳимроқ. Албатта, ёқилғи сифатини текшириб берувчи қурилмалар ҳам мавжуд. Бироқ аксарият юртдошларимиз бундай қурилмаларга эга эмас. Хўш, бу ҳолда келгусида двигател билан боғлиқ нохуш вазиятлар келиб чиқмаслиги учун автомобилимизга қуяётган ёқилғи сифатини қандай текшириш мумкин?

Биласизми?
БЕНЗИН ТАРИХИДАН
1799 йил. Биринчи марта француз муҳандиси Филипп Лебон ўтин ва кўмирни қуруқ усулда ҳайдаш (тутатиш) орқали ёритиш учун мўлжалланган газ турини кашф этди. 1801 йилда эса Лебон газ двигатели чизмасига патент олди. Орадан ўн йил ўтиб, немис муҳандиси Готлиб Даймлер бензинда ишлайдиган двигателни ўйлаб топди.

Бензин — (французча benzine) енгил мотор ёқилғиси, углеводородлар аралашмаси, 205°С гача температурада қайта ҳайдалади. Бензин — тиниқ, кўпчилик ҳолларда рангсиз суюқликдир.

Хабарингиз борми?
МАЪЛУМОТ: БЕНЗИН НАРХИ ОШДИ
Республикамизда 2013 йилнинг биринчи кунидан бошлаб жисмоний шахслардан автомобил ёқилғиси истеъмоли учун олинадиган солиқ миқдори ошиши муносабати билан бензин 40 сўмга қимматлади. Энди Аи-80 маркасидаги бир литр бензинни 1645 сўмга, Аи-91 бензинини эса 1810 сўмга сотиб олиш мумкин.

БЕНЗИН ҲАҚИДА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ
Бензинда ишлайдиган автомобил двигателлари ишончлилиги ва ресурси юқори, ёқилғи яхши тежаладиган ва ишлатилган газларнинг заҳарлилиги кам бўлгани ҳолда, белгиланган қувватни ҳосил қилиши учун унинг сифат кўрсаткичлари стандартлар ва техник шартларга мувофиқ бўлиши керак.

Юртимизда автомобил двигателлари учун Аи-80, АИ-91, АИ-95, АИ-98 маркали бензинлар ишлатилади. Бензин маркасидаги "А” ҳарфи бу автомобил бензини эканлиги, "И” ҳарфи эса октан сонини аниқлаш услубини (тадқиқот услуби), ҳарфдан кейинги рақамлар октан сонини кўрсатади. Ёқилғининг октан сони қанча катта бўлса, унинг детонацияга мойиллиги шунча кам ва сиқилиш даражасини ошириш мумкин бўлади. Бу эса двигателнинг қуввати ва тежамлилигини оширади.

АИ-98 дан (барча мавсумлар учун) бошқа ҳамма бензинлар ёзги ва қишкиларга бўлинади. Қишки бензинлар ёзги бензинлардан қайнаш (буғланиш) ҳарорати (бензин массасининг 10—90%) анча пастлиги билан фарқ қилади.

БЕНЗИН ҚАНЧА САҚЛАНАДИ?
Мўътадил иқлимли минтақаларда бензин автомобилларнинг ёқилғи бакларида 3 ойдан 6 ойгача, бочкаларда кўпи билан бир йил, ерга кўмилган резервуарларда 2,5 йилгача сақланиши мумкин. Жанубий ҳудудларда бу муддатлар тахминан 2 марта кам, шимолий ҳудудларда эса 1,5 марта кўп бўлади.

СИФАТЛИ БЕНЗИН ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
Албатта, тажрибали ҳайдовчилар бензиннинг сифати ёмонлигини автомашинанинг тортиши ўзгаришидан ёки двигателда тез ёниши (детонация ҳосил қилиши) каби ҳолатлардан аниқлаб олади. Сиз танлаган ёқилғи қуйиш шохобчасидаги бензиннинг сифатли эканига ишонч ҳосил қилиш учун уни оддий шароитда ҳам жуда осон, аммо самарали йўллар билан синаб кўриш мумкин.

Кимёвий хоссасига кўра, бензин рангсиз суюқлик, бироқ А-80 бензинида бошқа қўшимчалар мавжуд бўлса, у А-95 ёки А-98 бензинларига қараганда анча хирароқ кўринишда бўлишини кўпчилик билса керак.

АЁҚШГА КЕЛДИНГИЗ...
Ёқилғи қуювчи пистолетни олиб, уни бак оғзига қўйишдан олдин пистолет қувурининг ички деворига бармоғингизни теккизиб кўринг. Агар бензинга солярка ёки октанлар миқдорини оширувчи қўшимчалар қўшилган бўлса, текширган жойингиздаги ёғ доғлари бармоғингизга ўрнашиб қолади. Бармоқда бундай доғлар қолмаса, демак, ёқилғи таркибига ҳеч нарса аралаштирилмаган.

Бензин сифатини текширишнинг осон йўлларидан яна бири оддий оқ қоғозга бензин томизилади. Томизилган бензин жойини енгилгина пуфласангиз, у осонгина буғланиб кетади. Агар қоғознинг бу жойи яна асл ҳолига келса, демак бензин сифатли.

Оддий шароитда бензин сифатини аниқлаш учун яна бир қанча мураккаб бўлмаган синовлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Масалан, бир неча томчи бензинни қўлингизга суринг. Агар бензин сурилган жой тезда қуриб қолганини ҳис қилсангиз, бу бензин таркибида ҳеч қандай қўшимча моддалар йўқлигидан дарак беради.

Бензинни шаффоф идишга қуйинг. Ҳеч қандай қўшимчаларсиз тоза бензин тиниқ бўлади. Идишда у хира кўринса, ёқилғи сифатсиз.

Билиб қўйган яхши
Двигателнинг қуввати ҳамда унинг ишлаш муддатини ошириш мақсадида ёқилғи таркибига турли қўшимчалар қўшилади. Бундай қўшимчалар эса кимёвий ва органик қўшимчаларга бўлинади. Кимёвий қўшимчалар ёнгандан кейин двигателнинг ички деворларида атмосфера ва атроф-муҳит экологияси учун зарарли бўлган чиқитларни ҳосил қилади. Бундай қўшимчалар одатда жуда арзон ва двигател қувватини етарлича оширса-да, унинг хизмат муддатини камайтиради.

ШУНИНГДЕК...
Ёқилғи биокатализаторлари деб номланувчи органик қўшимчалар ҳам бор. Бундай ёқилғи биокатализаторлари двигателнинг хизмат муддати ва унинг қувватини ошириш билан бирга, ёқилғини тежашга ҳам хизмат қилади.

Агар сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам сифатсиз ёқилғи қуйиш шахобчасидан фойдаланишга мажбур бўлсангиз, у ҳолда ёқилғи биокатализаторларини сотиб олиб, автомобилингиздаги двигателни асрашингиз мумкин.

Manba: ovoza.com

Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 974 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 1
Ulugbek25.02.2013 22:24
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz