Вазирлар Маҳкамаси 2003 йилнинг 1 июлида қабул қилинган "Нефть маҳсулотларини сотиш ва уларнинг қийматини белгилаш тартиби тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритди. «Правда Востока» газетасининг хабар беришича, эндиликда барча автомобилга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида, жойлашган ҳудудларидан қатъий назар, бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархларига нисбатан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ягона чегирма тарифи белгиланади.