Саид Мухторов томонидан суратга олинган "Хазон” фильмида анъанага кўра Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг қўшиқларидан саундтрек сифатида фойдаланишни мақсад қилишган эди.
Боиси, шу вақтгача Саид Мухторов кўплаб фильмларида Озодбек Назарбековнинг қўшиқларидан саундтрек сифатида фойдаланган ва улар Мухторовга яхшигина фойда келтириб, фильмнинг оммалашишига сабаб бўлган. Бироқ айнан саундтрек сабаб бу гал фильм премьераси муддати чўзиладиган бўлди. Фильм саундтрекини бош роль ижрочиси ҳамда продюсер Шоҳрух Ёдгоровнинг танловига кўра Озодбек Назарбековнинг ўрнига "Беном” гуруҳи йигитлари куйлайдиган бўлишди. Наҳот, "Беном”чиларнинг истеъдоди Назарбековникидан юқори баҳоланган бўлса?