Главная » 2013»Avgust»6 » Бельгияда $13 млн.лик олмосларнинг ўғирланиши қуруқ томоша бўлиб чиқди
21:05
Бельгияда $13 млн.лик олмосларнинг ўғирланиши қуруқ томоша бўлиб чиқди
Терговчилар Бельгиянинг Антверпен шаҳрида содир этилган қиймати 10 млн.доллардан зиёд бўлган олмосларнинг ўғирланиши тўғрисидаги ишни фош этди.
Маҳаллий ҳукумат шов-шувли баёнот билан чиқди: ушбу сурбетларча ўғирлик шунчаки оддий томоша бўлган экан. Тергов маълумотларига кўра, 2012 йил 11 октябрь куни учта эркак Антверпенда истиқомат қилувчи “Kiran Gems” ҳинд олмос компанияси соҳибининг уйига бостириб кирган.
Жиноятчилар унинг рақфиқасини гаровга олиб, унга шаҳарнинг “олмослар мавзесида” жойлашган “Kiran Gems” офисига боришни буюрган. Ўғирлик факти бўйича қўзғатилган жиноий ишни тергов қилиш жараёнида терговчилар уни қурбонларнинг ўзи сохта томоша қилиб кўрсатган бўлиши мумкин, деган хулосага келади.
Антверпен ҳукумати вакиллари мазкур олмос компаниясининг хўжайинига ҳиндистонлик фуқаро ёрдам берган бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. У эса, ўз навбатида, ўғирликни амалга ошириш учун арманистонлик фуқарони ёллаган. Тергов тақдим этган маълумотларга кўра, арманнинг ҳам иккита чечен шериги бўлган. 2013 йилнинг 22-29 июль кунлари беш нафар гумондорнинг ҳаммаси юқорида қайд этилган жиноятни содир этишда гумон қилиниб, қўлга олинди.
27 ёшли компания раҳбарининг ўзи ишнинг бош фигурантига айланди. Шунингдек, Бельгия ҳукумати ўғирланган олмосларнинг 8,5 млн. долларлик бир қисми топилганини ҳам маълум қилади.