SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 8 » BEKORCHI.UZ SAYTI BARCHA AYOLLARIMIZNI 8-MART BAYRAMI BILAN TABRIKLAYDI !!!
14:46
BEKORCHI.UZ SAYTI BARCHA AYOLLARIMIZNI 8-MART BAYRAMI BILAN TABRIKLAYDI !!!
Бу ёруғ оламнинг тожисан, аёл!

Тўғрисини айтсам, кўнглимдаги миннатдорчилик туйғуларини изҳор этишимга баҳонаи сабаб туғдиргани учун 8 – мартни яхши кўраман!

Бу кун аҳли аёлимга, қизимга, онамга, синглимга, шоира дўстларимга, ҳамкасаба аёлларга бир оғиз ширин сўз, имкон даражасида совға – салом ҳадя этишимга имконият яратгани учун бу байрамнинг хосиятли фазилатларидан хурсандман. Яшириб нима қилдик, шу аёллар бор, олам гўзал, ҳаёт чароғон. Уларсиз иш битмайди. Уларсиз яшашнинг қизиғи йўқ. Лекин бандаи ожизмизда, ҳар кун бир ёстиққа бош қўйиб, бир ёстиқдан бош кўтарадиган аҳли аёлимизга гоҳо бир оғиз ширин сўз айтиш хаёлимизга келмайди. Дилимиздаги тилимизга чиқиши қийин.

Бундай байрам кунлари, йўл очилади. Тилимиздан кишанлар ечилади.

Ҳазрати Умар розиаллоҳу анҳу: "Покиза аёл иймондан кейинги улуғ неъмат” – дея аёлларни шарафлаганлар. Қаранг, инсон учун энг буюк неъмат, иймон бўладиган бўлса, ундан кейинги энг улуғ неъмат Ер, сув, ҳаво, ота, ўғил, устоз ё бойлик, ё амалдорлик, ё жаҳонгирлик демадилар, аёл – дедилар.

Ер юзидаги жаъмики буюк инсонлар – аёллар бу дунёнинг зийнати, гавҳари, гулчамбари, ва бошида турган тожи дея, якдил қарорга келганлар. Ҳатто у дунёнинг саодати, фароғати, нафосати, малоҳати, ҳаловати, тароватини аёллар билан бирга бўлишликда кўрганлар.

Ҳатто оламлар сарвари Расулуллоҳ с.а.в. жаноблари ҳам: - Ўлим менга осон бўлади, эй Ойиша! Сенинг жаннатда аёлим бўлишингни кўрдим. – деганлар. Жаннатга тушиши аниқ зот ҳам, жаннатнинг беқиёс гўзаллигини аниқ билган зот ҳам, жаннатда Ойиша онамиз билан бирга бўлишни истаётган эканлар, демак ҳар икки дунёда аёлдан кўра мукаррам зот йўқлигига, гувоҳлик бераяптилар. Бу аёлларга муҳаббат нақадар шарт эканининг улуғ исботи далили эмасми?

Агар меҳрга ҳайкал қўйилса, у албатта аёл шаклида бўлади. Аёл қалби мўъжиза эканлигига ишонмаган одам, инсон зотининнг буюклигига ҳам ишонмайди. Аёл учун жасорат кўрсатмаган одам, жанг майдонида жангга тушмаган аскардан фарқи йўқ. Дунёда ҳеч нарса севгилингизнинг юзидан гўзалроқ эмас. Агар Ер юзидаги жаъмики ҳаваскор шоирлар аёллар буюклигини таърифлай олганларида, барчаси санъаткор шоирга айланишарди.

Аёлларга тилагим, Илоё, халқимиз, миллатимиз, келажагимиз, Истиқлолимиз бахтига омон бўлинг. Сиз борки, оиламизда қут – барака, файз бор, сиз борки, наслимиз давом этмоқда, сиз борки, шу уй, шу Ватан, шу миллат учун жон тикамиз, сиз борки, шу Ватан буюклиги учун, шу Ватан тинчлиги учун курашамиз, сиз борки шеър ёзамиз, адабиётимизни улуғлаймиз, сиз борки, маърифатимизни юксакка кўтарамиз, сиз борки шу ҳаёт учун, шу замин, шу она Ер, шу осмон, шу ойу – юлдузлар тинчлиги учун курашамиз! Сизни қанча шарафласак, қадрингизни қанча юксакка кўтарсак, биз аввало ўзимизни улуғлаган бўламиз, ҳаётни, яшашни, инсонийлигимизни улуғлаган бўламиз, бу икки дунёмиз обод бўлишига кафолатдир! Сизга байрам муборак, эй таърифи тавсифга сиғмас муҳтарам аёл!

Оллоҳ мўъжизаси, моҳисан аёл
Шодлик маликаси, шоҳисан аёл.
Буюк – буюкликда сенинг тенгинг йўқ,
Оламнинг бахтисан, тожисан аёл.

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 831 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 5
Sayt_Malikasi08.03.2013 16:08
Madonna1308.03.2013 17:26
Zoha08.03.2013 17:54
Sayt_Malikasi08.03.2013 22:09
Zoha09.03.2013 02:26
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz