Статистика |
Hozirda saytda: 27 Mexmonlar: 27 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 11 » Бекобод футбол клуби Олий Лига пешқадамларидан бирига айланди
20:26 Бекобод футбол клуби Олий Лига пешқадамларидан бирига айланди |
8-9 март кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 2-тур баҳслари доирасида 3та ўйин бўлиб ўтди.
Турни Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Қаршининг «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Учрашув «Бунёдкор»нинг йирик – 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Жамоа голлари украиналик ҳужумчи Александр Пишчур, «Насаф»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев ва захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаев ҳисобига ёзилди, дея хабар бермоқда ЎзПФЛ расмий сайти.
9 март куни Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси ўз майдонида Зарафшоннинг «Қизилқум» клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Олмалиқ» голларига ҳужумчилар Шаҳбоз Эркинов ва Мўйдин Мамазулумов муаллифлик қилган бўлса, «Қизилқум»нинг ягона жавоб голи ҳужумчи Олим Навкаров ҳисобига ёзилди. ЎзПФЛ расмий сайтининг хабар беришича, учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари майдон сифатидан норозилик билдиришди.
Турнинг кутилмаган натижаси Фарғонада қайд этилди. Ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» жамоасини қабул қилган «Нефтчи» рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида «Металлург» ярим ҳимоячиси Суннатилла Мамадалиев томонидан урилди. «Ўйин давомида «Металлург» ярим ҳимоячиси Руслан Вагапов жиддий жароҳат олди», – деб ёзади Олий Лига ўйинлари ташкилотчиси расмий сайти.
Тур доирасида жами етти учрашув ўтказилиши керак эди, бироқ тўртта ўйин, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли, номаълум муддатга қолдирилди.
Тур якунига кўра, Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Бекободнинг «Металлург» жамоалари мусобақа пешқадамларига айланишди. Ҳар иккала жамоа ҳисобида ҳам ҳозирча бир хил – 6 очкодан бор, бироқ «Бунёдкор» тўплари нисбатидаги яхшироқ кўрсаткич эвазига, 1-ўринни эгаллаб турибди. Икки ўйин натижасига кўра 4 очко тўплаган «Олмалиқ» эса 3-ўринда бормоқда.
Навбатдаги, 3-тур ўйинлари 14-17 март кунлари ўтказилади. 14 март куни «Локомотив» Тошкентда «Шўртан»ни қабул қилади, 16 март куни «Металлург» – «Динамо», «Насаф» – «Бухоро» ва «Гулистон» – «Олмалиқ» ўйинлари ўтказилади. 17 март куни эса «Пахтакор» – «Нефтчи», «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» ҳамда «Қизилқум» – «Бунёдкор» ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 678 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|