Главная » 2014»Fevral»8 » Beeline” “Таълим ва Карьера” кўргазмасида ўнлаб бўш иш ўринларини таклиф қилмоқчи
08:18
Beeline” “Таълим ва Карьера” кўргазмасида ўнлаб бўш иш ўринларини таклиф қилмоқчи
"Beeline” алоқа оператори 11-13 феврал куни "Таълим ва Карьера 2014” Х ҳалқаро кўргазмасида иштирок этишини маълум қилди.
МЧЖ "Expocontact” томонидан ташкил қилинган ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси ва "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қўллаб-қувватланган мазкур кўргазмада компаниянинг биргина Тошкент шаҳри филиалидан 26 та бўш иш ўринларини таклиф қилинади.
Уч кун давомида "Beeline” нинг ҳодимларни танлаш бўйича етук мутахассислари иш изловчиларни компанияга ишга қабул қилиш бўйича маслаҳатлар берадилар, очиқ вакансиялар ҳақида маълумотлар берадилар ва турли иш ўринлари бўйича резюмеларни йиғадилар. Бугунги кунда "Beeline”да республика бўйлаб ўнлаб бўш иш ўринлари очиқ ва улар энг яхши мутахассисларни кутмоқда.
"Бизнинг компаниямиз "Ўзбекистонда энг фаол иш берувчи” деб бежиз айтилмади – дейди "Unitel”нинг Жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожланиш бўйича директори Юлия Брусова. – Ҳар йили биз юзлаб одамларга қулай иш шароитлари ва доимий касбий ўсиш тақдим этган ҳолда уларни ишга жойлаштирамиз. Шунинг учун, бутун "Beeline” жамоати номидан иш қидирувчиларни бизнинг стендимизни келиб кўришга ва HR-мутахассисларидан маслаҳатлар олишга таклиф этаман”.
"Таълим ва Карьера 2014” ҳалқаро кўргазмаси Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.