Главная » 2014»Mart»8 » Beeline” байрам муносабати билан бепул Wi-Fi’га кириш имконини берди
00:41
Beeline” байрам муносабати билан бепул Wi-Fi’га кириш имконини берди
"Beeline” алоқа оператори ("VimpelCom” Ltd Ўзбекистонда) барча абонентлар учун компаниянинг Марказий офисида бепул Wi-Fi-доираси ишга тушганини эълон қилади.
7 мартдан бошлаб Wi-Fi BeelineFree нуқтаси орқали web-серфинг иш кунлари соат 8:00дан 20:00гача мавжуд.
Воқеани шарҳлар экан, "Unitel”нинг Тошкент минтақавий филиали директори Дмитрий Реш шундай деди: "Beeline” ўз абонентларининг оддий иш кунларига янада кўп қулайликлар ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни киритиб, мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантиришни давом этмоқда. Энди Марказий офисдаги кутишни Beeline’дан бепул Wi-Fi’га уланиб Интернетда бемалол ўтириш билан безаш мумкин. Бу фақат бошланиши”.
Компания келгусида бутун Ўзбекистон бўйлаб "Beeline” сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида бепул Wi-Fi-доираларини ишга туширишни режалаштирган.