"Билайн” "Байрам!” акциясини ўтказмоқда. Эндиликда абонент балансини $1 дан ортиқ маблағга тўлдирганида, тўлов миқдорининг 10% унга бонус тариқасида тақдим этилади. "Билайн”да янги йил байрамлари давом этмоқда. Бундан ташқари, мижозларимиз бутун йил давомида ўз ҳисобларида байрам қилишлари мумкин – бонуслар миқдори фақатгина уларнинг ўзларига боғлиқ”, - дейди "Унител” МЧЖ Тижорат директори Дмитрий Григорев. Олинган бонусларни тармоқ ичидаги дақиқалар, СМС ва Интернетга сарфлаш мумкин. Бонуснинг амал қилиш муддати – 3 кун. Ҳисоб бир неча маротаба тўлдирилганида бонуслар бирлаштирилади, уларнинг амал қилиш муддати эса охирги олинган бонус пайтидан бошлаб ҳисобланади. "Байрам” акциясига уланиш учун *110*2013# бепул кодини териш кифоя. "Байрам” акциясига 2013 йил 1 мартга қадар уланиш мумкин. Бугун шунингдек компания матбуот хизмати шу йилнинг 20 январидан бошлаб, «Status», «VIP Beeline», «VIP Lux», «VIP Elite» ва «Клик Макси» дан ташқари бошқа барча тариф режалари учун кундалик абонент тўлови 1 центга қимматлашишини эълон қилди. Шундай қилиб, эндиликда бир кунлик абонент тўловлари $0.03 цент ёки 65 сўмни ташкил қилади. Маълумотларга кўра, «Билайн» 2012 йил мобайнида Ўзбекистонда ҳомийлик ва хайрия ишларига 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлаган.