2013 йилда 300 дона ноқонуний ДВД дисклар ушланди ва йўқ қилинди. Тошкент вилояти божхоначилари айни пайтда мамлакатимиз ва ҳорижда тайёрланган фильмлар, турли концертлар ва бошқа материалларни ноқонуний равишда кўпайтириб, муаллифликка оид ҳуқуқларни қўпол равишда бузаётган видеоқароқчиларга қарши қаратилган чора-тадбирларни мунтазам олиб боришмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари давомида қонунбузарлардан олиб қўйилган сифати кафолатланмаган турли видео маҳсулотлар, шунингдек, инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи ҳорижнинг ур-йиқит, шовқин-суронли ва баъзида беҳаё фильм ва концертлари ёзилган дискларни кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилиш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ўтган 2012 йил давомида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 209 та қонунбузарлик ҳолатларида 9,2 минг дона турли мазмундаги лицензияланмаган дискларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бу кўрсаткич 25 та қонунбузарлик ҳолатларида 300 донани ташкил қилди. Ушбу аёшвий далиллар ўрнатилган тартибда ва кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилинди.
Жумладан, қўшни давлатдан "Ғишткуприк” чегара божхона комплекси орқали пиёда холда юртимизга кириб келаётган фуқаро Н.Турсунова ўзи томонидан тўлдирилган Т-6 шаклидаги божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, 200 дона хорижий видео фильмлар ёзилган контрафакт DVD дискларни олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, ушбу божхона комплекси ходимлари фуқаро И.Тошбоевнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйишди. Қаранг-ки, юртимизга кириб келаётган ушбу шахс 150 дона турли мазмундаги, шу жумладан беҳаёликни тарғиб қилувчи хорижий фильмлар билан тўлдирилган 42 дона контрафакт DVD дискларни яширин йўллар билан олиб киришни кўзлаган экан.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.