SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 15:28
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 21 » “Бавария” ва “Порту” биринчи ўйинда ғалаба қозонишди
06:03
“Бавария” ва “Порту” биринчи ўйинда ғалаба қозонишди
Бугун Европа чемпионлар Лигаси 1/8 финали дастлабки ўйинлари доирасида "Арсенал” "Бавария”ни, "Порту” эса "Малага”ни қабул қилмоқда.

"Арсенал” ҳамда "Бавария” ўртасидаги ўйин меҳмонлар учун омадли бошланди. 7-дақиқада Мюллернинг қанотдан узатиб берган пасини Тони Кроос тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Мюнхенликлар рақиб дарвозаси олдида ҳужум қилишда давом этишди ва 21-дақиқада ҳисоб 0:2га айланди. Бу вазиятда бурчак тўпи амалга оширилганидан кейин Шчесни тўпни қайтаришда қийинчиликка дуч келди, биринчи гол ассистенти Томас Мюллер эса 1 метрдан дарвозага тўпни жойлаб қўйди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ўйин тенглашди. Аммо "канонирлар” биринчи бўлимда Нойер дарвозасига биронта ҳам зарба бера олишмади, ҳатто ноаниқ зарба ҳам.

Танаффусдан кейин "Арсенал”нинг ўйинида бир қадар жонланиш сезилди. Бу тез орада ўз самарасини берди. 55-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Лукас Подольски собиқ жамоаси дарвозасига боши билан киритиб қўйди. Бу вазиятда немислар посбони тўп учун чиқишда хатога йўл қўйди. Бу Нойернинг 2013 йилда барча мусобақаларда ўтказиб юборган биринчи голи бўлди. Аммо Хайнкес шогирдлари яна бир гол киритишди. Уни Марио Манжукич Филипп Ламнинг пасидан кейин киритди. Жавоб ўйини олдидан "Бавария” кейинги босқичга чиқиш учун ўзига жуда яхши имконият ҳосил қилиб олди. Аммо уларга жавоб баҳсида сариқ карточкалари ортиб кетгани боис Бастиан Швайнтайгер ва Филипп Лам ёрдам бера олишмайди.

Ён қўшнилар "Порту” ва "Малага” ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлими мезбонлар устунлиги остида кечди. Лекин танаффусга улар 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол иккинчи таймда киритилди. Уни 56-дақиқада "Порту” ярим ҳимоячиси Жоау Моутинью киритди.

Ушбу жуфтликлар жавоб баҳсини 14 мартда ўтказишади.

АРСЕНАЛ (Англия) – БАВАРИЯ (Германия) – 1:3 (0:2)
Голлар: 0:1 — 7 Кроос, 0:2 — 21 Мюллер, 1:2 — 55 Подольски, 1:3 — 77 Манжукич.
Арсенал – Шчесни, Санья, Мертесакер, Косьельни, Вермален, Уилшер, Артета, Рэмзи (Росицки, 71), Касорла, Подольски (Жиру, 71), Уолкотт.
Бавария – Нойер, Лам, ван Бейтен, Данте, Алаба, Хави Мартинес, Швайнштайгер, Мюллер, Кроос (Густаво, 73), Рибери (Роббен, 63), Манжукич (Гомес, 79).
Огоҳлантиришлар: Вермален (15), Санья (23), Артета (24), Швайнштайгер (36), Мюллер (58), Подольски (66), Рэмзи (67), Лам (90).

ПОРТУ (Португалия) – МАЛАГА (Испания) – 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 — 56 Моутинью.
Порту – Элтон, Данило, Отаменди, Мангаля, Алекс Сандро, Режес, Лучо (Андре Каштру, 90), Моутинью, Измайлов (Атсу, 70), Варела (Х. Родригес, 58), Ж. Мартинес.
Малага – Кабальеро, С. Санчес, Демичелис, Велигтон, Антунеш, Тулалан, Итурра (И. Камачо, 78), Хоакин (Портильо, 63), Иско, Баптиста (Пьязон, 78), Санта Крус.
Огоҳлантиришлар: Итурра (75).
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 346 | | Рейтинг: 5.0/6
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz