SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 09:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 15 » «Бавария» ва «Малага» Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқди
21:34
«Бавария» ва «Малага» Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқди
Лондоннинг «Арсенал» клуби Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинлари доирасида Мюнхеннинг «Бавария» клубини мағлубиятга учратди. Мусобақа расмий сайти хабарига кўра, 13 март оқшомида Мюнхенда ўтган ўйин 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда ҳисоб 3-дақиқадаёқ франциялик ҳужумчи Оливье Жиру томонидан очилди – у бўш қолган дарвозага тўпни йўналтириб қўйди. Иккинчи бўлимда, учрашувнинг 85-дақиқасида Лоран Косьелни мезбонлар дарвозасига иккинчи голни урди. Бироқ жавоб ўйинидаги ғалаба «Арсенал»нинг чорак финалга чиқиши учун етарли бўлмади. 19 февраль куни ўтказилган «Арсенал» ва «Бавария» ўртасидаги дастлабки ўйинда мюнхенликлар жамоаси лондонликларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Шундай қилиб, икки ўйин натижасига кўра, «Бавария» чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

13 март куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг бошқа бир жавоб ўйинида Испаниянинг «Малага» жамоаси ўз майдонида «Порту»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларни 43- ва 77-дақиқаларда, мос равишда, Суарес ва Роке Санта-Крус урди. 19 февраль куни бўлиб ўтган биринчи ўйинда португалияликлар муваффақиятга эришишган эди (1:0). Шундай қилиб, «Малага» икки ўйин натижасига кўра Португалия жамоасини мағлубиятга учратди ва Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олди.

Аввалроқ, Испаниянинг «Барселоан», Туркиянинг «Галатасарай», Мадриднинг «Реал», Дортмунднинг «Боруссия», Парижнинг «Пари Сен-Жермен» ва Туриннинг «Ювентус» жамоалари чорак финал йўлланмаларини қўлга киритишган эди.

Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинига қуръа ташлаш маросими 15 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 482 | | Рейтинг: 5.0/6
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz