"Барселона" клуби ёзда Давид Вилья жамоадан кетгудек бўлса, унинг ўрнига "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэрони сотиб олишни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Вилья билан "Атлетико" ва "Арсенал" клублари қизиқмоқдалар. Серхио Агуэро ўз вақтида Испания чемпионатида, "Атлетико" таркибида тўп сурган эди.