Статистика |
Hozirda saytda: 10 Mexmonlar: 10 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 26 » Барча севги бир юракда Мени ҳам яхши кўрасанми
16:27 Барча севги бир юракда Мени ҳам яхши кўрасанми |
Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳазрат Али (к.в.)дан сўрадилар: "Эй Али, Аллоҳни яхши кўрасанми?" - Албатта, ё Расулуллоҳ! - жавоб бердилар ҳазрат Али (к.в.).- Мени ҳам яхши кўрасанми? - Ҳа, албатта. - Хўп, аёлингни-чи? - Уни ҳам яхши кўраман. - Фарзандларингни-чи? - Уларни ҳам. - Бу севгиларнинг ҳаммасини битта юракка қандай сиғдирасан? Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бу кутилмаган саволлари қаршисида ҳазрат Али нима дейишни билмай қолдилар. "Буни ўйлаб кўришим керак", дея у ердан кетдилар.
Ўйчан ҳолда уйга кириб келган ҳазрат Алини Фотима онамиз (р.а.) кутиб олдилар. Ҳолатлари сабабини сўрадилар: "Нега ўйчансиз? Агар ташвишингиз ўткинчи дунё ғами учун бўлса, қўйинг, бу изтироб чекишингизга арзимайди. Аммо қайғунгиз раҳмоний бўлса, менга ҳам тушунтиринг, биргаликда ечим излайлик".
Ҳазрат Али Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни аёлларига гапириб бердилар. Фотима онамиз (р.а.) вазиятни англагач, табассум билан дедилар:
- Отамга бориб айтинг:
Аллоҳни ақл ва руҳим билан;
Пайғамбарни қалбим билан;
Аёлимни нафсим билан;
Фарзандларимни шафқатим билан севаман.
Ҳазрат Алидан (р.а.) бу жавобни эшитган Пайғамбаримиз хурсанд бўлиб кетдилар ва: "Эй Али, сен олиб келган гул нубувват боғидан экан", дея жавобнинг асл эгасини билганларини маълум қилдилар.
"Ирфон” тақвими
|
Категория: Foydali maslahatlar |
Просмотров: 845 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|