SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 11:54
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 21 » "Barca" doim ham omad sen tomonda emas !
12:58
"Barca" doim ham omad sen tomonda emas !
«Милан» ярим ҳимоячиси Салли Мунтари
кеча «Барселона»га қарши ўйинда гол
урди (2:0).
Шундай қилиб, «Барселона» дарвозабони
Виктор Вальдес каталонияликлар сафида
489-учрашувида ўзининг 400-голини
ўтказиб юборди, деб хабар бермоқда
barcastuff твиттери.

Европа матбуоти: Қандай қилиб
«Милан»га мағлуб бўлиш мумкин
эди?
Чоршанба куни Чемпионлар лигаси
1/8 финал босқичи биринчи
учрашувларини икки баҳс якунлаб
берди.
"Милан" ўз уйида "Барселона"
дарвозасига иккита жавобсиз тўп
йўллади, "Шальке" бўлса
"Галатасарой"га қарши сафар
учрашувида дуранг (1:1) натижага
эришди. Мухлислар ва ўзимизнинг
мутхассислар фикрлари билан
танишдик. Эътиборингиз энди
Европанинг етакчи нашрлари
томонидан мазкур ўйинга
билдирилган фикрларни ҳавола
этамиз.
"Барселона"га туртки керак
Испаниянинг El Mundo Deportivo
нашри, "Сан Сиро"даги мағлубиятдан
сўнг каталонияликларга кейинги
босқичга йўл олиш учун кучли туртки
керак бўлишини билдирган:
"Барселона" чорак финалга йўл олиш
имкониятини ўзи жуда жуда
қийинлаштирди. Кўк-анорранглилар
"Сан Сиро"да 0:2 ҳисобида
"Милан"га мағлуб бўлишди,
италияликлар бўлса бу мусобақа 1/8
финал босқичида омади келганлар
эмас, кучлилар ўйнашини
исботлашди. Боатенг ўйин қоидаси
бузилган вазиятда киритган голи ва
Мунтарининг муваффақият қозониши
яна бир бора юқори савиядаги ўйин
кўрсатган билан, ғалаба чўнтакда
бўлмаслигини исботлади. "Барса"
майдон марказийдан ўтиш вақтида
жуда кўп ортиқча ҳаракатларни
амалга оширди, улар ўзлари ўрганиб
қолган тактикани қўллай олишмади.
"Милан" ҳам ҳужумда ажойиб ўйин
кўрсата олди ва ҳимояда жуда
ишончли ўйнаб, барчани
ҳайратлантирди. Энди
каталониялкларга кучли туртки керак,
шундагина улар "Уэмбли" томон
йўлларини давом эттира олишади.
"Милан" "Барса"ни ёмон ўйнашга
мажбур қилди
AS нашри мутахассиси "Барселона"
қандай қилиб "Милан"га мағлуб
бўлганини ҳамон тушуниб етишга
уринмоқда, мазкур мутахассиснинг
фикрича италияликлар жуда ёмон
ўйин кўрсатишибди:
"Кимдур "Барселона“ кийиниш
хонасига кирса ва уларга
Чемпионлар лигаси бошланганини ва
бу мусобақада ҳар бир хато қимматга
тушишини эслатса яхши бўлар эди.
Айниқса плей-офф босқичида.
Бунинг устига бу мавсум жуда ёмон
ўйин кўрсатаётган "Милан“дек клубга
қарши. Мен "Сан Сиро"даги ўйинни
кўрдим, тушуна олмаяпман, қандай
қилиб бундай "Милан"га мағлуб
бўлиш мумкин эди. Италияликлар
фойдасига битта фикр билдираман,
улар ғалаба қозонишлари учун яхши
ўйнамасалар ҳам бўлади. Улар
"Барса"ни ҳудди ўзлари ўйнагандек,
ёмон баҳс ўтказишга мажбур
қилишди. Агарда каталонияликлар
ёмон ўйин кўрсатишса, улар ҳеч
нарсага эриша олишмайди. Агарла
"Милан“ ёмон ўйнаса, у ҳолда ғалаба
қозона олади.
"Милан"нинг шедеври
La Gazzetta Dello Sport нашри
журналисти кечаги ғалаба тақдим
этган ҳиссиётларни яшириб ўтирмади
ва "Милан" ярим ишни, балким
ундан ҳам кўпроқ фоиз миқдорида
жамоасини чорак финал масаласини
ҳал қилганига урғу берди:
"Милан" "Сан Сиро"да Мессини йўқ
қилган ҳолда қийинчиликларга
қарамасдан анъанавий ўйин
сценарийсини бузишга эришди. Ўн
бир, тўғрироғи "Милан"нинг ўн икки
футболчиси бизга шедевр кўрсатиб
беришди. Қандай ажойиб дарс! 12
март "Ноу Камп"да бошланган ишни
давом эттириб қўйиш керак, ишнинг
ярими пишди, агарда ундан кўпроғи
бўлмаса. Бироқ бутун дунёга
қилинган чақириқ овози анча баланд
бўлди. Жамоалар таркиблари ўйинни
бир хил жойлашувда бошлашди,
бироқ тактикалар ҳар-хил эди.
"Барса" доимгидек тўп билан
муомила қилди, "Милан" бўлса ўзаро
жипслашган ҳолда рақибни тўхтатиб
қолди. Тўпни назорат қилиш
фалсафаси иш бермади. "Барса" ўйин
инқирозига учраган, бунга ишониш
қийин, бироқ бу - факт".
Орзулар ушалади
Германиянинг Bild нашри
Истамбулдаги "Галатасарой"га қарши
ўйиндаги дуранг "Шальке" устози
Йенс Келлернинг лавозимида
қолишига ёрдам беришини ва
Гельзенкирхен клубини миллий
чемпионатдаги ишларини
яхшиланишига олиб келишига
ишонишмоқда:
"Шальке", инқирозда бўла туриб
Истамбулда дуранг натижага эриша
олди — улар 12 март кунги жавоб
ўйинидан олдин ўзларига ажойиб
имконитлар яратиб олишди. 0:0
ҳисоби ҳам етарли эди. Жамоа
Туркияда ўтказган сўнгги 12 ўйинида
бир маротаба ғалаба қозонган ҳолос,
Йенс Келлер номидаги стул бўлса
анча вақтдан бери қимирлаб қолган.
Бироқ Жермейн Жонснинг сайи-
ҳаракатлари билан 45-дақиқада
қўлга киритилган натижа,
германиялик мутахассис ҳолатини
бироз бўлсада яхшилади. "Шальке"
рақибнинг 50 мингта қичқираётган
мухлисларига қарши туриб бера
олди. Балки чорак финал ҳақидаги
орзулар ушалаётгандур.
Истамбулдаги муваффақиятли
иштирок, "Шальке"га Бундеслигадаги
ўйинларда ҳам илҳом бағишлар".

Андрес Иньеста: «Сан Сиро»даги
майса жуда ёмон эди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес
Иньеста Чемпионлар лигасида
"Милан"дан учралган мағлубият
борасидаги фикрларини билдириб
ўтди.
"Ишларинг юришмай турганда,
ўйлаган нарсанг амалга ошмаганда
мана шундай мағлубиятга учраш
муқаррар. 0:2 - жуда ёмон натижа,
аммо бизда уни тўғрилаш учун
иккинчи учрашув бор.
Биз деталлар сабабли мағлуб
бўлмадик. Бизга ҳамма жабҳада
нимадир етишмади - чарчоқ,
ҳаракатчанлик, вазиятларни
яратиш... "Милан" ақлли ўйнади ва
бизга умуман имконият қолдирмади.
Аммо жавоб ўйини мутлақо бошқа
нарса. Биз ўз уйимизда, "Сан
Сиро"дагидан яхшироқ майса устида
ўйнаймиз. Албатта бу ўзимизни
оқлаш учун баҳона эмас, аммо
Миландаги майса жуда ёмон эди",
дейди футболчи.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 752 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
SAYT_ADMINKASI22.02.2013 02:30
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz