АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйнинг бош эшик оғаси ҳақидаги фильмда иштирок этишдан бош тортди.
Бу ҳақда ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасида таниқли америкалик журналист Мэтт Драж маълум қилади. “Обама кутилмаган ишни қилди: у “Бош эшик оғаси” фильмидан воз кечди.
Картинанинг бош ғояси – танлов имконияти. Маркетинг сиёсатдан узоқлаша бошлайди”. Фильм Оқ уйда ишловчи афро-америкалик эшик оғаси ҳақида ҳикоя қилади.
Бош ролни Форест Уитакер ижро этади. Ундаги воқеалар ҳақиқатан ҳам Оқ уйда 34 йил ишлаган Юджин Алленнинг таржимаи ҳолига асосланган. Ўтган вақт ичида у кўплаб воқеалар ва жанжалларнинг гувоҳи бўлди ва 2010 йилда вафот этди.
Томошабинларга “Соҳибжамол” ва “Ўргимчак одам” фильмлари билан танилган Лора Зискин янги фильмга продюсерлик қилади.