SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 03:26
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 15
Mexmonlar: 15
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 12 » Бангладешда икки ҳафта аввал қулаган бино остидан тирик аёл топилди
17:09
Бангладешда икки ҳафта аввал қулаган бино остидан тирик аёл топилди
Қулаган бино ичида бўлган ва вайроналар остидан икки ҳафта ўтиб қутқариб олинган банглашдешлик Решми исмли аёл ўзини яхши ҳис қилмоқда. У журналистларга ўзининг қутқарилиши ҳақида гапириб бера олган. Бу ҳақда 10 май, жума куни маҳаллий телевидениега асосланиб Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Бангладешлик аёлнинг сўзларига кўра, у сўнгги бир неча кун давомида қутқарувчилар қандай ишлаётганини эшита олган ва уларни ёрдамга чақиришга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, аёл металл таёқ билан уриб, баланд овозлар чиқаришга ҳам ҳаракат қилган.

Ўз навбатида, қутқарувчиларнинг айтишларича, аёл бундай ҳолатлар учун ўзини яхши ҳис қилмоқда. У ҳатто мустақил равишда юра олган ҳам. Қулаш натижасида у жароҳат олмаган, бироқ у нисбатан кенг бўшлиқда қамалиб қолган.

Аёлни яқин орадаги ҳарбий госпиталга олиб келишганида, у журналистларга изоҳ беришга ҳам улгурган. Решмининг айтишича, унинг «қуёш нурини қайтиб кўришига умиди ҳам қолмаган эди».

Қутқарилган аёлнинг омон қолишига, у қамалиб қолган бўшлиқда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари ва бироз сув борлиги сабаб бўлган. У овқат қидириб кира олиши мумкин бўлган барча иншоотларга кириб чиққан ва овқатни жуда тежамкорлик билан сарфлаган. Бироқ сўнгги икки кундан бери овқат тугаб, Решми фақат сув ичиб жон сақлаган.

Аввалроқ, вайроналар остида танаси жиддий парчаланган жасадлар топилаётган ва уларнинг шахсини аниқлаш жуда қийин кечаётгани хабар қилинган эди. Қутқарувчилар охирги марта вайроналар остидан тирик одамни 28 апрель куни топишган эди. Бироқ, ёнғин сабаб аёлни қутқариб қолиш имкони бўлмаганди – у бўғилиб ўлган эди.

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳри чеккасидаги кўп қаватли бино 24 апрель куни қулаб тушган эди. Бу фалокат ўз доирасида энг йирикларидан бири бўлди: вайроналар остидан шу кунгача 1000дан ортиқ жасадлар олиб чиқилди, яна 2,5 минг киши эса бино қулаши натижасида турли даражада жабр чеккан.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 439 | | Теги: Бангладешда икки ҳафта аввал қулага | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz