Главная » 2013 » Aprel » 25 » Бангладешда 8 қавватли бино қулади: вайроналар остида юзлаб одамлар бор
16:45
Бангладешда 8 қавватли бино қулади: вайроналар остида юзлаб одамлар бор
Бангладеш пойтахти Дакка шаҳри яқинида жойлашган саккиз қавватли Rana Plaza мажмуаси бугун эрталаб маҳаллий вақт билан 09:00 да қулаб тушди.
Бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 100 га яқини турли даражада жароҳатланди, вайроналар остида яна юзлаб одамларнинг қолиб кетгани айтилмоқда. Бу хақда Бангладешнинг BSS агентлиги хабар берган.
Rana Plaza мажмуасида тикув фабрикаси, банк ва кўплаб дўконлар жойлашган бўлган.
Полиция раҳбарларининг сўзларига қараганда, бинонинг бир қисми кутилмаганда қулашни бошлаган, бу эса саросима ва ваҳимани келтириб чиқарган.
Аслида сешанба куниёқ бино деворларида ёриқлар пайдо бўлганди, шундан сўнг фабрика ва банк бўлимлари ёпилган. Аммо чоршанба куни кўп ишчилар яна офисга қайтиб киришганди.
Мамлакат бош вазири Шайх Хасина маҳаллий хукумат вакилларига одамларни зудлик билан қутқариш учун барча чораларни кўришни буюрди. Қутқарув операциясига ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.