Бангладешда қулаб тушган бино вайроналари остида мўъжиза туфайли омон қолган қиз ўзининг қутқариб олиниши хақида сўзлаб берди. Решма Бегум 17 кун фабрика биноси вайроналари остида бўлган.
"Қулаган бино остида бўлган пайтимда менда бор йўғи тўрт дона печенье ҳамда кичкина идишда сув бор эди. Мен қўшни қаватда одамларнинг ёрдамга чақиришаётган овозларини эшитардим, аммо уларни топа олмадим. Улар барчалари ҳалок бўлишди, ҳаммаси Худонинг иродаси. Мен ҳатто бунга куч топа олишимни тасаввур ҳам қила олмаган бўлардим. Энди ҳеч қачон фабрикада ишламайман", - дейди у.