Главная » 2013»May»2 » Бангладеш меҳнаткашлари қулаб тушган фабрика эгаларини осишни талаб қилишди
01:33
Бангладеш меҳнаткашлари қулаб тушган фабрика эгаларини осишни талаб қилишди
Бангладешда минглаб ишчилар биносининг қулаб тушиши натижасида 400 киши ҳалок бўлган тикув фабрикаси эгаларини осиш талаби билан Биринчи май намойишларига чиқишди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг «хотиржамликни сақлаш» ва «ақидапарастликка берилмаслик» тўғрисидаги чақирувларига қарамай, намойишлар «Қотилларни осинг! Фабрика эгаларини осинг!» шиори остида ўтган.
Шу каби талаблар кўтарилган намойишлар нафақат пойтахт Даккада, балки мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган. Тикувчилар касаба уюшмаси вакили ишчиларнинг бу шиорларини тўла қўллаб-қувватлашини билдирган: «Ушбу фожеа сабабчилари энг оғир жазо олишларини талаб қиламиз».
Бундан ташқари, меҳнаткашлар энг кам иш ҳақи миқдорини оширишни, иш кунини қисқартиришни, ишчиларга асосий ижтимоий кафолатларни тақдим этишни ва уларнинг аоссий ҳуқуқларини камситишни бас қилишни талаб қилишган.
Аввалроқ, Дакка чеккасида мингдан ортиқ одам (асосан, тикувчи аёллар) ишлайдиган кўп қаватли фабрика биноси қулаб тушиб, ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Ҳалокат натижасида камида 400 киши ҳалок бўлган, юзлаб кишилар тан жароҳати олган, 170дан ортиқ одам эса ҳали ҳам бедарак йўқолганлар сафида қолмоқда.
Ушбу фожеа Бангладешдаги меҳнат шароитлари устидан кескин норозиликнинг уйғонишига сабаб бўлди. Жамоатчиликнинг таъсири остида ҳукумат вайронага айланган фабрика эгасини ҳибсга олган