SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:23
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 36
Mexmonlar: 36
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 13 » БАХИЛНИНГ ТОПГАНЛАРИ
15:31
БАХИЛНИНГ ТОПГАНЛАРИ
Инсон қанча саҳоватпеша бўлса, Аллоҳ
субҳонаҳу ва таоло унинг ризқини
шунча кенг қилади. Эл-юрт орасида
мартабаси баланд бўлади.
Аксинча, қанча бахиллик кўчасига юз
тутса, молидан барака кетади. Агарчи
дунёсининг миқдори кўп бўлса-да,
ҳузур-ҳаловати йўқолади. Халқ
орасида обрўси пасаяди. Атрофида
кўплаб мулозимлар бўлса ҳам,
давлатига ошно, ўзига бевафо бўлади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан
ривоят қилинган ҳадиси шарифда
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва
саллам марҳамат қиладилар:
"Бандалар тонг оттиргувчи кун борки,
икки фаришта тушади. Уларнинг бири
"Эй Аллоҳим, нафақа қилгувчига
(нафақасининг) ўрнини босгувчини
бергин”,− деб туради. Иккинчиси эса
"Эй Аллоҳим, ушлаб қолганга талофат
бер”, − деб туради. (Бухорий ва
Муслим ривояти)
Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу
айтадилар:
"Бахил етти нарсанинг биридан холи
бўлмайди:
‒ ё ўзи вафот этгач, молини совуриб,
Аллоҳ таоло амр қилганидан бошқа
ишларга нафақа қилиб юборгувчилар
унга меросхўр бўлади;
‒ ё Аллоҳ таоло бир жафо қилгувчи
султонни юборади-да, у жафочи
бахилнинг ўзини хор қилиб, мол-
дунёсини олиб қўяди;
‒ ёки унга шундай бир кўнгил хоҳиши
бериб қўядики, ўша нарса узра молини
бузиб ташлайди;
‒ ёхуд бир хароб ерга иморат қилиш
фикри пайдо бўлиб қолади, моли
шунга кетади;
‒ ёки чўкиб кетишлик, ёнғин, ўғирлик
каби дунёнинг уқубатлари содир
бўлади;
‒ ё доимий дардга мубтало бўлиб,
молини уни даволашга ишлатиб
юборади;
‒ ё бўлмаса молини бирор жойга
кўмади-да, унитиб қўйиб топа олмай
қолади”. (Шайх Асқалонийнинг
"Мунаббиҳот” китобидан таржима)
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Асака туманидаги "Холид ибн валид"
жомеъ масжиди имом хатибининг
ноиби
Жамолиддин ПАРПИЕВ
Асака туманидаги "Муҳаммад Солеҳ”
жомеъ масжиди имом хатибининг
ноиби
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 907 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz