SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 17:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 1 » БАЙРАМДАН КЕЙИНГИТИББИЙ ХУЛОСА
00:25
БАЙРАМДАН КЕЙИНГИТИББИЙ ХУЛОСА
БАЙРАМДАН КЕЙИНГИ
ТИББИЙ ХУЛОСА Йил охирлаб, янги йил нафаси
сезилмоқда. Байрамни
нишонлаш учун кўчалар,
уйлар байрамона
безатилмоқда. Яна кўпчилик
дастурхон ноз-неъматларини ҳам жамғаришга киришди.
Одатдагидек, бу байрамга
барча алоҳида тайёргарлик
кўриб, бозор, дўконлар
гавжумлашади, расталарда
Янги йил дастурхонини безайдиган ноз-неъматлар
янада кўпаяди. БАЙРАМ БОЛАЛАРНИКИ
ЭМАС... Мадомики, гапни бошлаган
эканмиз, шу аснода бир-
иккита мулоҳазаларни ҳам
келтириб ўтмасак бўлмас.
Одатдагидек, йил охирлаш
арафасида барча ўзгача бир кайфиятда бўлиб, яқин
онларда гуёки содир
бўлиши мумкин бўлган
мўъжизани кутишади. Янги
йил арчасини
болажонларники деймизу, негадир шу куни улардан
ҳам кўпроқ ўзимиз , яъни биз КАТТАЛАР манфаатдор
бўламиз. Биргина
Қорбобонинг совғасини
ҳисобга олмаганда, қолган
ҳамма нарса катталар учун:
безатилган дастурхон, меҳмонлар, янги кийим,
ҳаттоки тайёргарлик
ташвишлари ҳам… Келинг,
аслида янги йил байрамини
нишонлаш керакми-йўқлиги
ҳақидаги мулоҳазаларни бошқаларга қолдирайлик.
Аммо кейинги пайтларда бу
мантиқсиз хурсандчилик
нархи ҳам жуда баландлаб
кетяпти-да... ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР
ОШИШИ МУМКИН? Гап шундаки, одатда ҳар
доимги харид қиладиган
нархимиздан янги йил
арафасида биз сотиб
оладиган маҳсулотларнинг
нархи бироз кўтарилганини сезамиз. Нега? Фикримизча,
кўпинча бунга
харидорларнинг ўзлари
сабабчи бўладилар. Янги йил
арафасида ёппасига озиқ-
овқат маҳсулотларига талаб ошиши муносабати билан
нарх-наво ҳам осмону
фалакка кўтарилади. Одатда,
янги йил дастурхонининг энг
қиммат маҳсулотлари гўшт, ичимликлар, мевалар ва
ширинлик кабилар саналади. Ҳатто баъзи
олибсотар, айнан ана шу
озиқ-овқат маҳсулотлари
билан савдо қиладиганлар
эса янги йил байрами
арафасида атайлаб нархларни оширишади.
Умуман олганда, бу
байрамдан энг кўп
завқланадиганлар ҳам
ўшалар бўлса керак аслида. БОЗОРГА ЙЎЛ Одатда юртимиз деҳқон
бозорларида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари,
полиз экинлари ва мевалар
ҳар йили байрамолди
ташкил этиладиган анъанавий ярмаркаларда
анча арзон нархда сотилади.
Бу ерда нархларнинг
арзонлиги ва маҳсулотнинг
юқори сифати аҳолининг
байрамолди кайфиятини ҳам кўтаради. Бироқ ҳамма ҳам
бу ярмаркалардан хабардор
бўлавермайди ёки билсалар
ҳам бозорга боришдан
эринибми ёки бошқа
сабаблар туфайли ўз уйи атрофидаги дўконларни
афзал кўради. Бу ерда нарх-
навонинг меъёри бўлса-ку
хўп-хўп, аммо юқоридаги
ҳолатларга тушган
харидорларнинг бу кундаги аҳволини бир тасаввур
қилиб кўринг-чи. “ОВҚАТЛАНИШ
МАРОСИМИМИ Ё” Айрим пухтароқ
харидорлар эса байрамдан
бир неча кун илгари
дастурхон учун баъзи
эскирмайдиган
маҳсулотларни харид қилиб қўйишни маъқул кўрар
эканлар. Балки уларнинг ҳам
тутган йўли бир ҳисобдан
тўғридир. Айримлар эса бу
байрамни гуёки овқатланиш
маросимига айлантириб юборишади, ўзи битта
қорин, лекин минг хил нарса
сотиб олишади. Тўғри,
байрам дастурхони тўкин
бўлгани яхшидир балки,
аммо овқатланиш тартибига мутлақо хилоф равишда
турли егуликларни пала-
партиш истеъмол қилиш
оқибатида ҳар хил
касалликлар келиб чиқиши
мумкин. Албатта бу кун бунақа нарсаларга аҳамият
бермаймиз. Гуё кун бир
кундек бутун бир ойлик
маошимизни ҳам бир кеча
учун сарфлаб юборамиз. ТИББИЙ ХУЛОСА:
БАЙРАМДАН КЕЙИН...
Мадина Туйчибоева,
шифокор: Оила даврасида, тўкин-сочин дастурхон
атрофида ўтириш инсоннинг
кайфиятини кўтаради,
албатта. Бироқ нотўғри
овқатланиш ошқозон-ичак
касалликларининг зўрайишига сабаб бўлиши
мумкин. Байрамдан кейин,
айниқса, ўт пуфаги ҳамда
ошқозон ости бези
яллиғланиши хуружлари
кўп кузатилади. Чунки, ошқозон ости бези ёғли
егуликлар ва пала-партиш
овқатланишни ёқтирмайди.
Таомдан заҳарланишга
келсак, одатда бу 31
декабрдан кейин бошланади. Чунки орамизда
Янги йил дастурхонидан
сўнг қолган-қутган озиқ-
овқат маҳсулотларини бир
ҳафтагача еб
тугатолмайдиганлар ҳам топилади. Амал қиладиганлар учун:
ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ Демак, ҳар қанча байрам
бўлса-да, овқатланиш
қоидаларини унутмаслик
фақат ўзингиз учун
фойдадир. Янги йил куни
асосан тез ҳазм бўлувчи озиқ-овқатларни ейишга
ҳаракат қилинг. Бунга, энг
аввало, салат ва қайнатилган
ёки эзилган таомлар киради.
Узоқ ҳазм бўлувчи таомлар:
қовурилган гўшт, тузланган, маринадланган, дудланган
маҳсулотлардан эса
ўзингизни тийганингиз
маъқул. БАЙРАМ ТУГАДИ:
“БАЙРАМОНА ЮРАК”
ИШЛАЯПТИМИ? Байрамни алкоголсиз
тасаввур қила
олмайдиганлар анча-мунча.
Бироқ спиртли ичимлик
байрамдан олдин ҳам, кейин
ҳам шу пайтгача ҳеч кимга фойда бермаган. Тўғри, биз
ҳеч кимни ичманг, деб
мажбур қилаётганимиз йўқ.
Ҳар ким ўз ихтиёри билан
ўзига керакли нарсани
танлайди. Қолаверса, ичадиган билан ичмайдиган
одамнинг гапи ҳеч қачон бир
жойдан чиқмаган. Лекин,
ҳамма нарса учун керак
бўлган чиройли бир сўз бор,
у ҳам бўлса — МЕЪЁР. Ана шу меъёрни сақлай билган
одам ҳеч қачон ютқазмайди.
Таклифимиз, хурмачага
сиққунича ичинг, ичувчилар,
ундан тошиб чиққанидан эса
Худо асрасин. Мутахассис изоҳи:
Бекзод Омонов,
шифокор: Европада «байрамона юрак» деган
атама ишлатилади, бу айнан
Янги йил байрамидан кейин
юракнинг хасталанишига
нисбатан қўлланиладиган
иборадир. Кузатишларга кўра, ҳар йили одатда, 1
январда ортиқча алкогол
истеъмоли туфайли миокард
инфаркти, юрак санчиши,
аритмия хуружлари билан
жуда кўп беморлар шифокорга мурожаат
қиладилар. Шунингдек,
спиртли ичимлик жигар ва
ошқозон ости бези, хафақон
ва бошқа ички аъзоларда
пайдо бўлган турли муаммолар учун ҳам жуда
катта зарбадир. Бундай
ичимлик қанчалик ўткир
бўлса, организмга зарари ҳам
шунчалик катта. “Ёпиқ тадқиқотлардан...” Кўпгина фалокатлар
ичкилик туфайли содир
бўлган. Агар бутун
дунёдаги шифохоналарда
тадқиқот ўтказилиб
натижалари жаҳон жамоатчилигига эълон
қилинса, аниқки, ичкилик
тўғрисида тасвирлаб бўлмас
даражадаги даҳшатли бир
манзара: “номи йўқ
рақамлар” ўртага чиққан бўлар эди. Мутахассис
изоҳига қараганда, бу
рақамлар айнан ҳар
“байрам”нинг эртаси куни
янада кўпайишини англаш
қийин эмас. Жимжимадор қадаҳларга қуйилаётган
“шайтон суви”ни “ соғлик учун ” кўтараётганлар эса ўз соғликлари ҳақида яна бир
бор ўйлаб кўрсалар, ёмон
бўлмасди. Биласизми?
Дунё бўйлаб: ЯНГИ ЙИЛ
ДАСТУРХОНИ Буюк Британияда янги йил
дастурхони катта торт
билан безатилади. Қадимий
урф-одатга кўра, унинг
таркиби ҳозиргача ўзгармай
келмоқда. Байрам тортига кейинги йил тақдирини
белгилаб берувчи қуйидаги
нарсалар албатта қўшилиши
керак: узук – оила, танга пул
– бойлик, кичкина тақа –
омад рамзи. Данияда янги йил
дастурхонидаги асосий таом
олма билан қўшиб
қовурилган ғоз
ҳисобланади. Шунингдек,
уларда майиз ва долчин қўшилган гуручли бўтқа
ҳам пиширилади. Одатга
кўра, уни ўзлари
ейишмайди, балки бўтқа
пиширилган идиш оғзини
бутун янги йил кечасида очиқ қолдиришади.
Уларнинг фикрича, уй
ажиналари ўша ширин
бўтқани ейишади ва йил
бўйи хонадон эгаларига
ёмонлик қилишмас эмиш. Англия ва Германияда янги
йил кечаси парранда
гўштидан овқат тайёрлаш
анъанадир. Англияда
албатта дастурхонга арча
шохлари билан безатилган пудинг (гуруч ва бошқа
ёрмалардан творог ва
мевалар қўшиб товада
пиширилган овқат)
қўйилиши шарт.
Вьетнамда эса аксинча, дастурхонга парранда
гўшти қўйилмайди. Улар,
агар парранда гўштини
қўйсак, омадимиз учиб
кетади, деб ҳисоблашаркан.
Бу ерда дастурхонга асосан ширинликлар тортилади. СЎНГГИ СЎЗ Айтганларимиздан хулоса
чиқариш ҳар кимнинг ўзига
ҳавола. Аввало, ўз соғлиги
ва ҳаётини ҳамма нарсадан
устун қўювчи одамлар
келтирилган мулоҳазалардан
кераклисини оладилар, деган
умиддамиз. Саломат бўлинг!
Байрамингиз билан!
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1810 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz