SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 13:13
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 23 » БАА - Ўзбекистон 2:1. Чипта олиш фикридан қайтмадингизми
18:57
БАА - Ўзбекистон 2:1. Чипта олиш фикридан қайтмадингизми
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаши доирасида гуруҳидаги иккинчи учрашувни ўтказди.
Сафарда БАА меҳмони бўлган вакилларимиз 1-2 ҳисобида имкониятни бой беришди. 2-турдан сўнг Ўзбекистон гуруҳда 1 очко билан учинчи ўринда бормоқда. БАА ва Гонконг терма жамоалари ҳисобида 4тадан очко бор. Ветнамда эса ҳозирча очко йўқ. Осиё кубоги финал босқичига гуруҳдаги дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар йўл олади.
Ўйин Ўйин қандай кечганини футбол мухлислари ТВ орқали кўришди. Гарчи, ўтган сафар анча заиф ҳисобланган Гонконгни енга олмаган бўлсакда, БАА майдонига тушиб келган жамоамиздан кўнгил тўқдек эди. Чунки бугунги кунга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг ўзлари ҳам, мухлислар ҳам ва муҳими рақибларимиз ҳам бизни кучли жамоа деб билишади. Шу боис, Ўзбекистон бугун кимга қарши тўп сурмасин аввалгидек, ҳаяжон ва қўрқувни ортиқача ҳис қилмайди ва майдонда эркин ҳаракат қилади. Кечаги учрашувни ҳам вакилларимиз ана шундай эркин ҳаракат билан бошлашди. Тўп билан муомала қилиш, ҳужумлар уюштиришда бир бош устунликка эришишди, қўшимчасига рақиблар ўз майдонида ўйнашига қарамай Ўзбекистонни сиқувга олишга шошилишмади ва дарвозамизга айтарлик хавф туғдирмадилар. Қолаверса, бизда эрта гол уриш имкони бўлди. 16-дақиқада Шоҳруҳ Гадоев ҳисобни очишга эришди.
Термамиз ютаётган бир пайтда шарҳловҳчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев оғзидан бол томиб, жамоамизга оид ижобий статистикаларни қалаштириб ташлади. Ушбу рақибларнинг ўзаро баҳсларида вакилларимизнинг устунлиги, хитойлик ҳакам бошқарган ўйинларда Ўзбекистоннинг кўпроқ ғалаба қозонгани, шулар жумласидан.
Иккинчи бўлимда араблар таркибида жамоа етакчиси Исмоил Матар майдонга тушди. Гарчи бу сафар гол урмаган бўлсада, айнан унинг майдонга туширилиши жамоадошларига қўшимча куч бағишлади. Ўзбекистоннинг оҳиста чалаётган ноғорасига ўйнаб, майдонда салкам кўзини очиб ухлай бошлаган араблар Исмоил Матарнинг ўқдек ҳаракатларидан чўчиб уйғониб кетгандек бўлди. Қараса, ўйин ўз майдонида, мухлислар қаршисида кечмоқда, рақиб эса тўпни бир-бирига амаллаб ошириб, майдонда вақт ўтказиб юрибди. Уларни бир-икки штурм билан бемалол янчиб ташлаш мумкин. Шундай ҳам бўлди, рақиб тезликни оширди, ҳужумларни кўпайтирди ва мақсадига эришди. Жарима тўпи орқали ривожланган қайта ҳужум ва яна бир қарши ҳужумдаги иккита гол. Тамом, шунинг ўзи Барзилияга боришга ишониб юрган Ўзбекистон термасини мағлуб этиш учун етарли бўлди. Икки гол ўтказиб юборганидан кейин ҳам ғалаба қозонишимизга имконият ҳам, умид ҳам бор эди. Чунки вақт етарли, рақиб эса кучли эмасди. Кутилганидек, Қосимов шогирдлари ҳужумга отланишди, майдонга Ҳайдаров ва Бақоевлар туширилди. Лекин вакилларимиз битта вазиятни ҳисобга олмаганда, айтарли жиддий хужум уюштира олишмади, аксинча шошилишгани оқибатида жуда кўп майда хатоликларга йўл қўйишди. Тўп оширишдаги ноаниқликлар, қўполликлар, довдираш, ўзини йўқотиб қўйиш ва яна бир талай камчиликларни кузата туриб, ҳаммада битта савол туғилди, ЭРТАГА НИМА БЎЛАДИ?

Эртага
Яна 3 кундан кейин Ўзбекистон ўз майдонида Ливан терма жамоасини қабул қилади. Бу сафар бошқа фронтда жанг олиб борамиз. Ўртага жаҳон чемпионатига йўлланма тикилган. Ҳозирча бу "кругда" қўлимиз узунроқ. Корея, Эрон, Қатар ва Ливан биздан орқада боришмоқда. Олдимизда эса учтагина ўйин қолди холос, уни ҳам иккитаси ўз майдонимизда ва у ҳам биздан бироз кучсизроқ жамоаларга қарши кечади. Лекин кечаги ўйиндан кейин Ливан ва Қатарни биздан кучсизроқ дейишга иккиланиб қолди киши. Агар шу тахлит давом этса, эртага Ливанни ютишимизга ҳеч ким кафолат беролмайди. Ливан кеча Таиландни 5-2 ҳисобида енгди. Шу жамоа "Бунёдкор" стадионида бизга енгилиб кетади, деган гапга сал аввалроқ ҳамма ишонгандир балки, лекин бугун уларнинг ярмида гумон пайдо бўлгани аниқ. Ёдингизда бўлса, Гонгконгни енга олмагандан кейин Қосимов бугунги урилмаган голларни кейинги ўйинларга асраб қўйдик, насиб қилса кўрасизлар деганди. Агар у Гадоевга туҳфа қилинган голни назарда тутган бўлса, бу бизга жуда камлик қилади ва бу кетишда Қосимов ўзбек мухлисларидан анча қарз бўлиб қолади. Дарвоқе, Абрамов биргина тасодифий мағлубиятдан кейин ишдан кетганди, Қосимов ўшандан кейин учта дуранг ва битта мағлубиятга учради.

Мухлислар
26 март куни бўладиган ўйиннинг ташвиши билан кўпчилик кечаги ўйинга жиддий эътибор қаратмагандир эҳтимол, чунки чипта олиш дарди билан сарсон-саргардон бўлган мухлисларни бугун кўпроқ қаердан, қанчага, қачон чипта олиш мумкин, деган саволлар қийнамоқда. Айтишларича, бугун "Бунёдкор" стадионидан ташқари бошқа жойларда ҳам чипталар сотуви йўлга қўйилибди. Балки бугундан чипта муаммоси ҳам барҳам топар. Лекин шунча оворагарчиликнинг кимка кераги бор эди?! Наҳотки, биргина чипта сотиш бутунбошли федерацияга қийинчилик туғдирган бўлса, ахир бир пайтлар 55 минглик "Пахтакор" стадионига ҳам чипталар сотилган эдику! Ўшанда бундай муаммолар нега бўлмаган?
Кечаги ўйиндан кейин Ливан билан ўйинга чипта олиш шаштидан қайтган мухлислар ҳам йўқ эмас. Ижтимоий тармоқларда, "Мухлислар уйғонинг!" сарлавҳаси билан чоп этилган чақириқларнинг бирида - чипта оладиган пулингизни рўзғорга сарфланг, футболни эса ёстиқни қўчоқлаб телевизор орқали кўринг, деган ёзувларга кўзимиз тушди. Бугун олиб сотарлардан 100 минг сўм атрофида чипта сотиб олаётган мухлислар, мабодо эртага яна енгилсак қандай аҳволга тушишаркин! Тўғри, термамизни қўллаб-қувватлаш, Ватан шаъни олдида моддий манфаат иккинчи даражала масала албатта, лекин Ливанга қарши ўйинда очко йўқотиладиган бўлса...
Шунай экан, ўзингиздан сўраб кўринг, ҳали ҳам ўйинга чипта олиш фикридан қайтмадингизми?
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 736 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 1
Ulugbek24.03.2013 10:56
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz