Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 2 » Ғазо секторида қонга беланган скат балиқлари топилди
22:57 Ғазо секторида қонга беланган скат балиқлари топилди |
Ғарб оммавий ахборот воситаларида Ғазо сектори соҳилларида скатларнинг – думи ингичка, япалоқ денгиз балиқларининг оммавий қирғини ҳақидаги мудҳиш хабарлар тарқатилди. Маълумотларга қараганда, ўнлаб сув жониворлари қирғоққа улоқтирилган. Уларнинг танасида қонли жароҳатни кўриш мумкин, гўё балиқлар қаттиқ тошларга ёки қайиқларга ёхуд бир-бирларига урилганлар. Буюк Британиянинг «Daily Mail» газетасида скатларнинг «оммавий ўз жонига қасд қилиш» тасвири ва видеоси чоп этилган. Урғочи балиқларнинг оғирлиги 70 килограммдан ошади. Бундан эса маҳаллий балиқчилар яхшигина даромад кўрмоқда - улар скатларни бозорга олиб бориб пулламоқдалар.
Экспертлар скатларнинг оммавий қирғинга учраши ноодатий ҳол эканини таъкидлаб, бунинг сабабини ҳамон аниқлай олмаяптилар. Сув ости шовқини ёки электрик сигналлар уларнинг йўналишини ўзгартириб, ҳалокатга олиб келган бўлиши мумкин, деган тахминлар бор. Баъзи мутахассислар улар денгизга тушган токсинлардан захарланган бўлиши мумкин демоқдалар.
Manba: darakchi.uz
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 680 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|