SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:06
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 10
Mexmonlar: 10
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 17 » Азиз фақат бизга "азиз" бўлдими ёҳуд яна бир Ғалати факт
01:26
Азиз фақат бизга "азиз" бўлдими ёҳуд яна бир Ғалати факт

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иорданияга ғалати ютқазиб қўйганини тезроқ унутишни ва одатий ҳаёт тарзимга қайтишни жуда истагандим. Лекин сал шу мавзудан гап очилса, яна ҳаммаси қайтадан кўз олдимда кинодек намоён бўлаверади. Шунақа пайтда футболга меҳр қўйганларимга минг пушаймонлар бўлсин, деб юборгиларим келади.


Лекин, ўзбек эканман, шу Ватанда туғилиб ўсган эканман, унинг ҳар бир ютуғи-ю, кулфатига шерик бўлавераман, ҳох у футбол бўлсин, ҳоҳ бошқаси. Чунки миллатимни, мамлакатимни жуда ҳам севаман, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

Терма жамоамизнинг плей-офф босқичидаги иштироки ва унинг атрофида содир бўлган воқеаларга назар ташлаб, 10 та ғалатисини санаб ўтгандик. Шундан кейин айрим мухлислар 11-,12- ва ҳатто 13-,14- "ғалати"ларни ҳам топиб ёзишди. Менга эса кейинроқ Эрон-Ўзбекистон ўйинини бошқарган БААлик Али ал-Бадвавийни ҳал қилувчи Ж.Корея-Ўзбекистон ўйинидан олиб ташлангани ҳам Ғалати туюлди. Ёдингиздами, футболчиларимиз Эрон устидан сафарда ғолиб келишганида, қувончини яширолмаган Азиз Ҳайдаров келиб-келиб ўйин ҳаками билан ғалабани нишонмоқчи бўлганди. Ўшанда барча камералар объектига айланган Бадвавий Азизни койиб берган ва "холис" ҳакам сифатида майдонни тарк этганди. Кейинчалик бу "томоша" эронлик журналистларда ғалати таасурот уйғотди ва улар ҳакам билан Ўзбекистон ўртасида қандай алоқа борлигини муҳокама қилишгандай бўлишди. 


Эътиборли томони, айнан шу ҳакам бизнинг Жаҳон чемпионатига йўл олишимизни ҳал қилиши мумкин бўлган Жанубий Корея билан сафардаги ўйинга бош ҳакам этиб тайинланганди. Бироқ кутилмаганда воқеалар ривожи 180 даражага ўзгариб, Бадвавийнинг қандайдир машғулот пайтида жароҳат олгани айтилди ва ўйинга бошқа ҳакам тайинланди. Ўзбекистон эса сафардан 1-0 ҳисобида енгилиб қайтди. 

Бугун uff.uz сайтидаги хабарлар билан таниша туриб яна бир Ғалатисини учратиб қолдим. Легионерларимиз ҳақидаги хабарда ёзилишича, Азиз Ҳайдаров 14 сентябр куни жамоаси таркибида майдонга тушиб, 90 дақиқа тиним билмай югурибди. Бу ўша Азизми, қайсики қаттиқ шамоллаб, олдинги жароҳати қўзғаб Иордания билан иккита ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган? Ё БААда бошқа "азизимиз" ҳам ўйнайдими? Тиббиётни ривожланганини қаранг, 4 кунда (10 сентябрь Ўзб-Иор) оёғида туролмайдиганни ҳам, майдонда югуртириб юборяпти. Яшанг, ўлманг, соғ бўлинг!
Азиз Иорданияга қарши ўйинларда бизга роса "азиз" бўлганди, афсус майдонга туша олмади... 

Бахтиёр Иноғомов

Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 647 | | Теги: Азиз фақат бизга азиз бўлдими ёҳуд | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz