Статистика |
Hozirda saytda: 14 Mexmonlar: 14 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 26 » Ҳазил рекламага ишониб "iPhone"ни сувга чўктирган соддалар
21:41 Ҳазил рекламага ишониб "iPhone"ни сувга чўктирган соддалар |
“iPhone” смартфонларининг эгалари “iOS7” янги дастурий платформаси чиқиши арафасидашум ҳазил қурбонларига айланди. Истеъмолчилар янги дастурийтаъминот туфайли уларнинг гаджетлари сув ўтказмайдиган ҳолатга келишини уқтираётган рекламага ишонишган. Кўпчилик буни амалда синаб кўришга шошилган ва хафсаласи пир бўлган, деб ёзади “TheTelegraph” нашри. Нашрнинг қайд этишича, қалбаки реклама “Apple”нинг ҳақиқий реклама плакатларидан деярли фарққилмаган: оқ фонда “iPhone” тасвири, пастда – “iOS 7 гача янгиланинг ва сувда ўтказмайдиган ҳолатга келинг”деган сўзлар ёзилган.
Яна сал пастроқда смартфон сувга тушганида махсус “ақлли” дастур қурилманингбарча тизимларини ўчириб қўйиши ва бу нозик схемаларнинг бузилишига йўл қўймаслиги ҳамда гидроизоляция“Apple”нинг кафолат сиёсатида кўзда тутилгани кўрсатилган. Бунга ишонган фойдаланувчилар янги тизим амалдақандай ишлашини текширишга қарор қилишган ва тез орада ҳазилнинг қурбонига айланишганини тушунишган. Қайд этиб ўтамиз “iOS”нинг янги еттинчи версияси ўтган ҳафтада чиқарилганди. “Apple”раҳбарияти бу воқеанинг муҳимлигини қайд этар экан, уни “Биринчи айфон чиққан пайтдан бошлаб "iOS”даги энгкатта ўзгариш” сифатида таърифлади.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 743 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|