Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 10 » Австралияда иссик ёнгинга сабаб бўлмокда
11:29 Австралияда иссик ёнгинга сабаб бўлмокда |
Австралиянинг аҳолиси энг кўп штати бўлмиш Янги Жанубий Уэльсда юздан кўпроқ ёнғин чиқди. Ҳозирча қурбонлар ва зарар кўрганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Мамлакатда душанба куни ҳаво ҳарорати 40,33 даражага етган, бу эса рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Сешанба, яъни 8 январда эса Янги Жанубий Уэльснинг айрим жойларида ҳаво ҳарорати 45 даражага ҳам етган. Иссиқ билан бирга кучли шамол ва қуруқ ҳаво кузатилмоқда. Штат ҳудудида гулхан ёқиш тақиқланди, миллий боғлар эса ёпилди. Олов чиққанда, аҳолини эвакуация қилишмоқда. Хавфли об-ҳаво шароити Виктория штатида ҳам кузатиляпти. Австралия ўрмонларида ёнғин кўп чиқади ва ёз ойларида айниқса кўпаяди. Виктория штатида 2009 йилда содир бўлган ёнғин 173 кишининг ўлимига сабаб бўлган ва мамлакат тарихидаги энг даҳшатли табиий офатлардан саналади.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 673 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|