Виктотрия штатининг Балларат шаҳри яқинида оғирлиги 5 килодан ошиқроқ келадиган олтин бўлаги топилди. Металлдетектор ёрдамида олиб борилган навбатдаги қидирув ишлари пайтида ернинг бор-йўғи 60 сантиметр чуқурлигида қимматбаҳо тош борлиги аниқланди. Аслида бу худудда 150 йилдан бери олтин излашади, лекин бундай катта олтин бўлаги биринчи марта қўлга киритилиши. Жаҳон бозорида унинг баҳоси 300 минг доллардан ошади. Бироқ, мутахасисларнинг сўзларига кўра, олтин бўлагининг катта ва бутун экани ҳамда бундай топилма камдан- кам учраши ҳисобига у бир мунча қимматроқ нархга сотилиши ҳам мумкин.