Статистика |
Hozirda saytda: 19 Mexmonlar: 19 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 14 » Қатар мусобақасидаги иштироки учун «Барселона» ва «МЮ»га
00:06 Қатар мусобақасидаги иштироки учун «Барселона» ва «МЮ»га |
Қатар мусобақасидаги иштироки учун «Барселона» ва «МЮ»га 200 миллион евро таклиф қилишади
Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган Қатар жаҳоннинг энг кучли футбол клублари ўртасида халқаро мусобақа ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times газетаси хабар бермоқда.
«Орзулар футбол лигаси» (Dream Football League, DFL) деб аталаётган мусобақа ташаббускори сифатида Қатар қироллик оиласи чиқмоқда. Тахминларга кўра, дастлабки мусобақа 2015 йилда ўтказилади, шундан сўнг у ҳар икки йилда Қатарда ва унга қўшни мамлакатларда ўтказилади.
Мусобақада 24 жамоа иштирок этади, улардан 16таси доимий иштирокчи бўлса, қолган саккиз жамоа махсус таклифномалар орқали чақирилади. The Times маълумотларига кўра, ташкилотчилар «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Челси», «Арсенал» ва «Ливерпуль» жамоаларига мусобақада иштирок этиш бўйича таклифномалар юборишган. Ушбу жамоаларнинг вакиллари бу ахборотга изоҳ беришдан бош тортишди.
Газетанинг ёзишича, Қатар «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» каби клубларининг мусобақадаги иштироки учун 200 миллион евро тўлашга ҳам тайёр. Таққослаш учун, 2011/12 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Англиянинг «Челси» клуби УЕФАдан 54 миллион евродан кўпроқ мукофот пули олган эди.
The Times’нинг қўшимча қилишича, янги мусобақа Қатарда жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ шубҳаларни йўққа чиқаришга ёрдам бериши керак. Хусусан, «орзулар лигаси» баҳсларини худди жаҳон чемпионати баҳсларидаги каби – ёзда, Қатарда ҳаво ҳарорати 40 даража иссиққа етадиган вақтда ташкил этиш режалаштирилмоқда. Қатар стадионларни «иқлим-назорат» («климат-контрол») тизими билан таъминлайди, бу эса ўйинлар вақтида футболчилар ва томошабинлар учун қулай об-ҳаво шароити яратиб беради.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 796 |
| Рейтинг: 5.0/9 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|