Статистика |
Hozirda saytda: 6 Mexmonlar: 6 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 27 » Аспирин аёлларни саратондан ҳимоя қилади
07:08 Аспирин аёлларни саратондан ҳимоя қилади |
Одамларни юрак касалликларидан, йўғон ва ингичка ичак саратонидан ҳимоя қилувчи аспирин аёлларни хафвли меланома ривожланишидан ҳам сақлайди. Стэнфорд тиббиёт мактаби олимлари АҚШлик 60 минг нафар оқ танали аёлларни статистик маълумотларни ва 12 йиллик меланома пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқишди. Аниқланишича, ҳафтада икки маротаба юқори дозада аспирин қабул қилиш тери саратони келиб чиқишини 21%га пасайтираркан. Аспирин дорисини истеъмол қиладиган 15 мингдан ортиқ аёллардан бор йўғи 115 нафари меланомага чалинган. Шу билан бирга 35,5 минг "оддий" аёлларда тери саратони 344 марта қайд этилган.
Меланома тери саратонинг энг хавфли кўриниши ҳисобланади. Тадқиқотчилар айтишича, аспирин теридаги яллиғланиш жараёнини тўхтатиб, хавфли ўсмаларга қарши курашади.
Умуман олганда, аспирин истеъмол қилганда айнан қандай таъсир қилишини олимлар ҳали яхшилаб ўрганишлари керак. Меланомадан ўзингизни асрашнинг энг яхши йўли қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиб, тери куйишининг олдини олишдир.
|
Категория: Foydali maslahatlar |
Просмотров: 635 |
| Рейтинг: 5.0/16 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|