Ҳалокат оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Воқеа 1 март куни Қашқадарё вилоятида содир бўлган. Бу ҳақда РИА ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Нексия ва Жигули русумидаги автомобиллар катта тезликда қарама-қарши тўқнашиб кетиши оқибатда уларнинг бирида бензин баки потрлаган. Аланга иккинчи автомобилга ҳам ўтган. Иккала машинадаги барча йўловчилар ҳалок бўлишган.
РИАнинг маълумотларга кўра, Республика ички ишлар вазирлиги ҳалокат сабабларини ўрганмоқда бироқ вазирлик расмий сайтида бу ҳақда хабар берилмаган. Сайт сўнгги бор 27 феврал куни янгиланган.