SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 13:39
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 21 » Асқар Толибжонов: "Менга чипталар ҳақида савол берманг"
21:48
Асқар Толибжонов: "Менга чипталар ҳақида савол берманг"
Ўзбекистон – Ливан терма жамоалари ўртасидаги ўйин арафасида чипта масаласи энг кўп муҳокама этилаётган, бир дунё саволларга сабаб бўлаётган ва қайсидир маънода муаммоларни келитириб чиқараётган мавзуга айланди.
Аслида, чипта савдоси, тартиби ва бу барада барчаси жойида бўлиши ҳақида бундан анча аввал ва бир неча маротаба ЎФФ вакиллари гапириб ўтишганди. Лекин, чипта сотувга чиқадиган кунга келиб уларнинг бари унут бўлди. Бунга биринчи навбатда чиптанинг эълон қилинган вақтда сотувга чиқмагани бўлди. 18 март соат 14:00да бошланиши керак бўлган чипталар савдоси, ўша куни уч ярим соат кечикибгина амалга оширила бошланди, бироқ эртасигаёқ яна тўхтатиб қўйилди.
Чипта билан боғлиқ тўпланиб қолган саволларга жавоб олиш мақсадида журналист Зафар Қосимов айни шу масалага балогардон бўлган Асқар Толибжонов билан суҳбат қилди. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Менга чипталар ҳақида савол берманг, — дея гап бошлади Асқар Толибжонов суҳбат бошлангани ҳамоно. — Бу масала терма жамоалари марказида ҳал қилинмайди. Биз чипталарни сотиш бўйича агентлар билан шартнома тузганмиз ва унинг қай тарзда сотилиши бизга боғлиқ эмас.

— Суҳбатимиз мавзуси чипталар ҳақида бўлиши аниқ. Аммо биз имкон қадар фақат терма жамоалар марказига тааллуқли жойларидан савол берамиз.
— Ундай бўлса майли. Фақат бизга тегишли жиҳатларига жавоб беришим мумкин.

— Нима сабабдан чипта чиқариш масаласи билан терма жамоалар маркази шуғулланади. Аслида бу иш билан маркетинг бўлиши машғул бўлиши керак эмасми?
— Федерация бу ишни бизнинг зиммамизга юклаган. Ўйин терма жамоалар иштирокида бўлгани учун бизга чипталар савдосини назорат қилиш вазифаси топширилган. Терма жамоалар маркази чипталарни босмахонага буюртма қилади ва ҳисоб-рақамидан пул ўтказиб беради, аммо чипталар савдосини ташкил қилмайди. Чипталар савдосини юритиш учун махсус агентлар билан шартнома тузилган. Мана шу шартномага кўра биз уларга чипталарни топширамиз ва улар ҳисоб-рақамимизга тўлов ўтказиб берадилар. Ўз навбатида қилган хизматлари эвазига уларга маълум фоиз берилади. Биз чакана савдога аралашмаймиз. Шахсан ўзим ҳали чиптани қўлимга ушлаб кўрганим ҳам йўқ. Шунингдек федерация ходимларига ҳам бундай қилишларига йўл қўймайман. Чунки барчаси бевосита маълум тартиб асосида ташкил қилиниши керак. Мана шу нарсани мухлисларга тўғри тушунтиришингизни сўрайман. Барчамиз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. Бу борада тартиб бўлиши учун сиз ҳам бизга ёрдам беришингиз керак.

— Чакана савдо билан шуғулланадиган чипта сотувчилари қайси ташкилот? Алоҳида инсонлар ҳам шунақа шартнома имзолаши мумкинми?
— Биз "Пахтакор” ўйингоҳи чипта сотиш хизмати билан шартнома имзолаганмиз. Бу борада ҳамма ишларни улар амалга оширадилар. Айни вақтда "Бунёдкор” клуби кассалари ижара асосида уларга хизмат қиляпти.

— Шу вақтга қадар чипталар қўлга чиқиб кетиш ҳолатлари учраб келмоқда. Бу нарса кўпчиликка сир эмас. Бу борада айбдорларни қандай аниқлаш мумкин?
— Буни билмайман. Олиб-сотарлар кассадан чипта сотиб оляптилар-да, сўнгра устига қўйиб бошқаларга пуллаяптилар.

— Аммо олиб-сотарлар орасида даста-даста чипта кўтариб, сотиб юрганлар бор. Шахсан ўзим ҳам кўрганман. Доналаб сотиб олиб, шунча чипта йиғиш ақлга сиғмайди...
— Бундай бўлиши мумкин эмас. Олиб-сотарларнинг қўлига даста-даста чипта чиқиб кетиши мутлақо бўлиши мумкин эмас.

— Демак сиз мана шундай ҳолат борлигини инкор этасиз?
— Ҳа.

— Ундай бўлса сизга биз бир таклиф киритмоқчимиз. Биз ўз газетамиз орқали эълон берамиз. Мухлислар олиб-сотарларни расмга тушириб, бизга йўллайдилар. Биз бу расмларни газетамизда эълон қилишдан ташқари, Сизга ҳам жўнатамиз. Шундай қилсак бўладими?
— Албатта. Бу нарса бизга ҳам жуда керак. Биз ҳам бундан манфаатдормиз. Бу таклифингиз мен учун ҳам жуда ўринли. Терма жамоалар маркази бажонидил бу лойиҳа билан ҳамкорлик қилади. Албатта қўлга тушган инсонларга нисбатан чора кўрамиз.

— Уларга нисбатан қандай чора кўрилиши мумкин?
— Профилактика ишлари олиб борилади. Уларни буткул чипталар савдосидан четлатамиз. Маъмурий жиҳатдан жавоб ҳам берадилар. Терма жамоалар маркази чакана савдо билан шуғулланмайди. Аммо бу борада камчиликларни бартараф этиш учун ҳаракат қиляпмиз. Шаҳар ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда қатор ишларни қилишга келишиб олганмиз. Хусусан, ички ишлар бошқармаси биздан чипталарни реализация қиладиган агентлар рўйхатини сўраган. Биз бу рўйхатни ИИБга берамиз ва улар ўз суриштирув ишларини олиб борадилар. Агарда айбдорлар топилса, албатта жазо қўлланилади.

— Чипта савдосини тўхтатиб туриш ғояси кимдан чиқди? Нима сабабдан бундай қарорга келинди?
— Байрам кунлари хавфсизлик борасида қўлланилаётган чоралардан бири бу. Бизга юқори ташкилотлардан бу борада кўрсатма бўлди. Шу сабабли чипталар савдосини вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлдик.

— Қачон яна чипта савдоси йўлга қўйилади? Аниқ вақтини айта оласизми?
— Шаҳар ИИБ билан биргаликда бу борада аниқ ишлар олиб борилади. Бизга ИИБдан чипталарни савдога чиқариш вақтини келишиб олиш таклифи тушди. Айнан уларнинг кўрсатмасига асосан чипталар савдосини ташкил қиламиз. Шунда ортиқча асаббузарликларсиз чипталар ўз эгалари қўлига етиб бориши мумкин.

— 18 март санасида чипталар 14.00 да савдога чиқди деб баёнот бердингиз. Аммо биз биламизки ўша куни соат 17.30 дагина чипталар кассаларга етиб келди. "Бунёдкор” ўйингоҳи атрофида келиб чиққан тартибсизлик айбдори ким? Нима сабабдан бундай ҳолат вужудга келди?
— Биз типографияга буюртма берганмиз. Чипта савдосини ташкил қиладиган агентлар бориб, чипталарни санаб олгунларига қадар вақт ўтиб кетган. Шу сабабли кеч бўлиб кетди.

— Бу ҳолатнинг айбдори ким? Унга қарши қандай чора кўрасиз?
— Айбдор деб бирор кимсани кўрсата олмайман. Сотувчилар чиптани санаб олишга ҳаққи бор. Уларга мен тезроқ бўл, деб босим ўтказа олмайман. Чунки улар бу чиптани ҳисоб-китобини чиқара олишлари керак.

— Аммо мана шу ишларни эртароқ қилиб қўйса ҳам бўларди-ку. Айтайлик типографияга эртароқ буюртма бериш, бир кун олдин тақсимлаш...
— Биз чипталарни 20 кун олдин чиқара олмаймиз. Тўғрисини айтсам, бу борада айбдорларни кўрсата олмайман. Аммо кейинги ўйинларда албатта бундай ҳолат бўлмаслиги учун олдиндан тайёргарлик олиб борамиз. Камчиликлар албатта бартараф этиб борилади. Яқин келажакда бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. "Бунёдкор” ўйингоҳига турникеткалар ўрнатилади ва кассаларда чипталар ўрнига штрих-кодли махсус чек чиқариб берилади. Ана ўша штрих-кодни турникетка назоратидан ўтказиб, ўйингоҳга кириш имконияти бўлади. Ўйлайманки бу нарса барча муаммоларни бартараф этади. Ўз-ўзидан олиб-сотарлар ва бошқа муаммолар бартараф этилади. Шунингдек янгича услубда интернет орқали стадионда жой буюртма қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 711 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz