Главная » 2013 » Avgust » 3 » "Арсенал"нинг собиқ футболчиси кўчада қолди
05:17
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси кўчада қолди
Лондоннинг "Арсенал” клуби ва Англия миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Кенни Сэнсом уйсизга айланди.
Британиянинг The Sun нашри хабар беришича 54 ёшли Сэнсом кунига етти шиша алвонранг шароб ичади. Футбол ўйнайдиган пайтида ишлаб топган пулларини ичкилик ва қимор ўйинларига сарфлаган.
Сэнсом бир қатор инглиз клублари шарафини ҳимоя қилган, аммо "Арсенал” сафида тўп сурганида (1980 йилдан 1988 йилгача) кўпроқ машҳурликка эга бўлганди. Сэнсом чап қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаган.
Англия термаси сафида 86 та ўйинни ўтказган ва битта гол урган. Шунингдек, Сэнсом узоқ вақт давомида Англия термасида энг кўп ўйин ўтказган ҳимоячилар орасида мутлақ рекордчи бўлиб ҳам турди.