Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 26 » Ғаройиб шаффоф буюмлар
17:14 Ғаройиб шаффоф буюмлар |
Дизайнерлар одамларнинг ҳамма нарсани билишга эҳтиёжини қисман қондиришга қарорқилган ҳолда шаффоф девайслар сериясини ишлаб чиқди. Энди ходимнинг портфелида нималар борлигини кўриш ёкидугонангиз қайси кийимини ювишга қўйганини билиш учун катта қобилиятга эга бўлиш шартмас. Бу ҳақда батафсилқуйидаги шарҳдан билиб олишингиз мумкин. Шаффоф қарталар – алдовчи буюм. Биртомондан ҳаммаси кўриниб турибди, аммо... Қандай қарта эканини фақат бир томондан кўриш мумкин. Шаффоф деворли стол футболи – бу зарурат эмас, шунчаки бошқалардан фарқ қилиш истагидир.Ўйин майдонининг ҳамма томондан кўриниб туриши унинг наижасига таъсир қилиши даргумон. Шаффоф пластикдан тайёрланган портфель. Бундай портфелга махфий ҳужжатларнисолиб бўлмайди. Албатта, шаффоф пошнали скат терисидантайёрланган пойабзал бир қарашда ғаройиб кўриниши шубҳасиз. Бироқ бу ғоя бўйи пастроқ бўлган эркакларгаёқиши мумкин, чунки кўзга кўринмас пошна атрофдагилардан ортиқча санитметрларни яшириб туради. Орқа қопқоғи шаффоф айфон. Бу нимага керак деб сўрарсиз? Шунчакиқўлингизда ғаройиб кўриниб туриши учун. Кўзга кўринмастелевизор шаффоф айфондан ҳам ажойиброқ. Фақат телевизорни томоша қилаётганда ундаги тасвир иложи боричааниқроқ бўлишига, техниканинг ўзи эса девордаги панелни кўрмаслиги мумкин бўлган қўполроқ меҳмонларданшикастланмаслигига умид қиламиз. Шаффоф тешгични столустидан топиш қийин бўлади. “Очил-дастурхон” ҳақидаэшитгандик, энди кўзга кўринмайдигани ҳам чиққанга ўхшайди. Дастурхоннинг ижобий томони – уни ювиш жудаосон. Шаффоф кир ювиш машинаси барабанга қанча кийимсолинганини, уларнинг ранги ва тозаланишнинг қайси босқичда эканини “айтиб беради”. Шаффоф совутгич ҳам худди шундай. Бундай совутгич билан парҳез тутолмайсиз.Ҳамма мазали маҳсулотлар кўз олдингизда туради. “B-IRON 725iron” шаффоф дазмолини ишлатсангиз, иссиқ ишлов берилаётган кийимни кўриб турасиз. Ушбу девайс оддийлари кабияхши қизийди. Туби шаффоф қайиқлар – денгиз ёки океансоҳилларига дам олишга келган сайёҳларнинг оммабоп кўнгилхушлиги. Бу ерда мутлақо шаффоф сув транспорти –каноэни кўриш мумкин. Оғирлиги бор-йўғи 40 фунт келади, бу эса алюминий ёки ёғоч қайиқдан кўра енгилроқҳамда бошқарилиши ҳам қулайроқ.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 759 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|