Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 12 » Археологлар майя ҳиндуларининг даҳшатли сирини очди
18:30 Археологлар майя ҳиндуларининг даҳшатли сирини очди |
Бонн университети олимлари майя қабиласига мансуб ҳиндулар ўз душманларини томмаънода парчалаб ташлаган деган хулосага келди. Ушбу факт 24 кишининг қолдиқлариниўрганиш давомида маълум бўлди. Ҳиндулар қурбонларининг суяклари Мексикадаги ғордан топилган. Суякларнитаҳлил қилиш ишлари уларнинг 13-асрда яшаган одамларга тегишли эканини кўрсатди. Одам қолдиқлари батафсил ўрганилганида, уларнинг қўллари, оёқлари ва бошлари кесиб олингани аниқланди.Олимларнинг фикрича, ҳалок бўлганлар ҳарбий асирлар бўлган, бироқ уларни қурбонликка келтиришмаган. Қайд этиб ўтамиз, майя қабилалари ўзларининг ёзма ёдгорликлари, архитектураси, математик ваастрономик тизимлари билан бутун дунёга танилган. Бундан ташқари, майя ҳиндулари мистикани ёқтирадиганкишиларнинг ҳам эътиборини тортиб келади. Хусусан, майя ҳиндуларининг 2012 йил 23 декабрда якунланган тақвимисабаб, ўтган йили бутун дунё бўйлаб одамларнинг кўпчилиги охир замон бўлишини кутган эди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 572 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|