Главная » 2013»May»18 » Apple раҳбари билан бир финжон қаҳва 610 минг долларга тушди
01:41
Apple раҳбари билан бир финжон қаҳва 610 минг долларга тушди
Charitybuzz компанияси томонидан ташкил этилган ҳайрия интернет-аукционининг аноним ташриф буюрувчиси Apple раҳбари Тим Кук билан қаҳва ичиш хуқуқи учун 610 минг доллар тўлади.
Номи ошкор этилмаётган фойдаланувчи (Charitybuzz сайтида у a********s сифатида рўйҳатдан ўтган), уч ҳафта давом этган савдоларнинг ғолиби бўлди. Савдо 14 май куни ёпилди.
Савдода қатнашганлар томонидан 86 та ставка қилинди. Лотнинг бошланғич нархи 50 минг долларни ташкил этди. Аукционга ҳазилкашларни йўл қўйдирмаслик учун Charitybuzz ставка қилаётганларнинг тўлов қобилиятини тасдиқлашларини талаб қилди.
CNN аниқлашича, аукцион иштирокчиларининг кўпчилиги Apple билан бизнес қилишни истовчи компания вакиллари экан.
Аукцион регламентига асосан, Кук билан бир финжон қаҳва Apple бош офисида икки томонга ҳам қулай вақтда бўлиб ўтади. Учрашув 30-60 дақиқа давом этади. Савдода ғолиб бўлган шахс ўзи билан яна бир кишини олиб келиш хуқуқига эга.
Тадбирдан олдин ғолибдан буни овоза қилмаслик хақидаги шартнома имзоланади. Бундан ташқари, учрашув пайтида "твитлаш” ва блог олиб бориш ҳам мумкин эмас.
Аукцион ҳайрия бўлгани учун ундан тушган маблағ Роберт Кеннеди номли адлия ва инсон хуқуқлари Марказига ўтказилади.
Машҳур инсон билан учрашув хуқуқининг «сотилиши» ҳайрия аукциониниг кенг тарқалган формати ҳисобланади. Ана шундай аукционлардан келиб тушган пуллар ичида америкалик инвестор Уоррен Баффет билан тушлик 2012 йилда 3,45 миллион долларга пулланган.