Главная » 2014»Aprel»1 » Apple $2 миллиардли даъво билан Samsung’ни судга берди
21:23
Apple $2 миллиардли даъво билан Samsung’ни судга берди
Американинг Apple корпорацияси Жанубий Кореялик рақиби Samsung компаниясини судга берди.
Энди Apple унинг ускуналари хусусиятларини тизимли кўчирганлик учун бадал пули талаб қилмоқда, дея хабар беради The Guardian. Нашр маълумотларига кўра, Apple ўзи томонидан яратилган дастурий таъминот учун Samsung’нинг ҳар бир ускунасидан $40 олмоқчи. Гап Apple’нинг бешта патенти бузилиши ҳамда Samsung’нинг смартфон ва Galaxy планшетларида ишлатилиши ҳақида бормоқда. Ушбу маблағ бундан аввалги суд кампаниясидан беш маротаба кўпдир.
Apple ғалаба қилган тақдирда Samsung компанияси $2 млрд тўлайди, Apple’нинг суд ҳаражатлари эса $6 млн ташкил қилади.