Европа Лигасининг 1/8 финал учрашувлари доирасидаги "Анжи" ҳамда "Ньюкасл" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилиб, нурсиз дуранг кўринишида якунланди.
"Анжи" ҳужумлари бироз ҳавфли тус олган бўлсада, қизиқарли кечган баҳснинг иккала бўлимида ҳам ҳисоб очилмади. Это'О, Траоре ва Аҳмедовлар анча фаол ўйин кўрсатишди. Тажрибали инглизлар ҳимояни мустаҳкамлай олишди. Ҳатто, икки-уч марта кескин ҳужумларни ҳам амалга оширишди.
Ўйин охирларида "Анжи"да имкониятлар содир этилди, аммо Гус Хиддинк шогирдлари шу куни дарвозани ишғол қила олишмади.
Шу тариқа ўйин нурсиз дуранг кўринишида якунига етди.
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 90 дақиқа ишонли ҳаракат қилди.
Европа Лигаси, 1/8 финал "Анжи" Россия – "Ньюкасл" Англия — 0:0 "Анжи": Габулов, Ещенко, Ж.Карлос, Эвертон, Жирков, Л. Диарра, Жусилей, Виллиан (Л. Траоре, 23), Аҳмедов, Шатов (Карсела-Гонсалес, 84), Это′О. "Ньюкасл": Эллиот, Симпсон, Янга-Мбива, Перч, Эдара, Анита (С. Тэйлор, 76), Кабай (Тиоте, 84), Обертан, Марво, Бен Арфа (Ш. Амеоби, 64), Сиссоко. Огоҳлантиришлар: Эдара (34).
Манба: www.uff.uz
|