SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 08:56
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 4 » "Анжи" футболчи сотишдан энг кўп даромад олган клубга айланди
15:40
"Анжи" футболчи сотишдан энг кўп даромад олган клубга айланди

Махачқалъанинг «Анжи» жамоаси 2013 йил ёзида футболчиларни "сотиш”дан олган даромади бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади. 

Бу ҳақда футболчилар трансфери ҳақидаги маълумотларни тўпловчи "Transfermarkt.de” сайти келтирган маълумотлар далолат бермоқда. Ёзги трансфер чоғида "Анжи” умумий қиймати 136,3 миллион евролик битимни амалга оширган. Клуб ўйинчиларни сотиб олишга қарийб 60 миллион евро сарфлаган.

 

Махачқалъа жамоаси энг кўп пулни бразилиялик ярим ҳимоячи Виллиан учун олган. Футболчи Лондоннинг "Челси” клубига 39 миллион еврога "сотилган”. 

Ўйинчиларни "сотиш”дан олган даромадлари бўйича иккинчи ўринни "Тоттенхэм” клуби эгаллади, жамоа трансфердан 118 миллион евро ишлаб олган. Ушбу маблағнинг катта қисми ярим ҳимоячи Гарет Бейлни "Реал” клубига "сотиш”дан тушган. Эслатиб ўтамиз, футболчи Мадрид клубига 100 миллион еврога "сотилган” эди.

2013 йил ёзида трансферларга сарфланган харажатлари бўйича биринчи ўрин Франциянинг "Монако” клубига насиб этди. Ушбу жамоа россиялик ишбилармон Дмитрий Риболовлевга тегишли. Айтиш жоизки, "Монако” клуби ўйинчиларни сотиб олишга 166 миллион евро сарфлаган. 163,5 миллион евро сарфлаган "Реал” клуби иккинчи ўринни, ўйинчиларни 121,9 миллион еврога сотиб олган "Тоттенхэм” эса бу борада учинчи ўринни эгаллади.

Олдинлари трансферга кўп пул сарфлаб келган «Анжи» август ойи бошида клуб ўз стратегиясини ўзгартиргани ҳақида эълон қилган эди. Махачқалъаликлар "қиммат” ўйинчиларни сотишга, бюджетни сезиларли даражада қисқартиришга ва эътиборни асосан маҳаллий футболчиларни тайёрлашга қаратишга қарор қилган. 

Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 478 | | Теги: Анжи футболчи сотишдан энг кўп даро | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz