SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 03:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 28 » Андижондан Тошкентга янги таксилар йўлга қўйилади
17:05
Андижондан Тошкентга янги таксилар йўлга қўйилади
Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан Андижон вилояти ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда “Андижон – Тошкент” йўналишида йўналишли такси очиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

“Андижон – Тошкент” йўналишли таксини йўлга қўйиш мақсадида март ойи бошида “Андижон автошоҳбекати”, “Узумзор” ва “Ғавс” автостантсияларининг ҳолати, ушбу стантциялардан “Андижон – Тошкент” йўналишида қатнаётган енгил автомобиллар сони Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, маҳаллий ҳокимият ва мутасадди идоралар томонидан комиссия тартибида ўрганиб чиқилиб, пойтахт ва Андижон вилояти ўртасида йўналишли такси йўналишини очишга доир таклифлар маъқулланган эди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов раҳбарлигида шаҳарлар ва вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия аъзоси, Агентликнинг меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Г. Магай ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Узумзор” автостантсиясида йиғилиш ўтказилиб, автостанция ҳолатини йўловчилар ва автотранспортлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Зеро, таъкидланишича, ушбу автостанция “Андижон – Тошкент” йўналишида йўналишли таксиларнинг Андижон шаҳридаги охирги бекати бўлиши режалаштирилмоқда. Шу боис ҳам “Узумзор” автостанциясини қисқа муддатларда “Йўловчилар автовокзаллари ва автостанциялари тўғрисидаги Низом” талабларига асосан 4-тоифага мувофиқлаштириш доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш қарори қабул қилди.

Идоралараро комиссия аъзоси Г.Магайнинг йиғилишда маълум қилишича, “Андижон – Тошкент” йўналишли такси йўналишини очиш учун зарур ҳужжатлар тез орада манфаатдор вазирлик ва идоралар ёрдамида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.

“Андижон – Тошкент” йўналишли такси йўналишининг ташкил этилиши енгил автомобиллар йўлкира баҳосидан сезиларли даражада кам нархда сифатли автотранспорт хизматидан фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, профессионал ташувчи корхоналарда қатъий тартибда автотранспорт воситаларининг кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчиларнинг эса кунлик тиббий кўрикдан ўтказилиши сифатли ва хафвсиз автотранспорт хизмати ташкил этилишига омил бўлади. Белгиланган тадбирларга кўра шу кунларда “Узумзор” автостанциясини талабларга мослаштириш бўйича ишлар жадал суръатларда бошлаб юборилган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 796 | | Теги: Андижондан Тошкентга янги таксилар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz