SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 19:12
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 30 » Андижонда 150 км. магистрал сув тармоғи барпо қилинади
16:57
Андижонда 150 км. магистрал сув тармоғи барпо қилинади
Келгуси уч йилда ичимликва оқава сув тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури асосида вилоятда 150 километр магистраль сув тармоғи барпо этилади, 183 километрлик тармоқ эса реконструкция қилинади.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маълум қилди.

Давлатимиз раҳбарининг қайд этишича, бу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 45 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилган. Натижада вилоятдаги 230 дан ортиқ қишлоқда ичимлик суви таъминотини янада яхшилаб, бу борадаги кўрсаткични 92,3 фоизга етказиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, республика озиқ-овқат корхоналари уюшмаси томонидан келгуси уч йилда вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлайдиган 27 та, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган 48 та, шунингдек, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 140 та корхона янгитдан ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида яқин келгусида вилоятга яна 400 та автобус олиб келиш ва шу асосда қишлоқ жойларда, айниқса узоқ ва чекка ҳудудларда яшайдиган аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш режалаштирилмоқда.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 755 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz