SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 12
Mexmonlar: 12
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 2 » Андижон вилоятида автомобили бор хонадонлар сони сезиларли кўпайди
01:40
Андижон вилоятида автомобили бор хонадонлар сони сезиларли кўпайди
Сўнгги олти йил давомида Андижон вилоятида аҳоли даромадлари сезиларли даражада ўсган. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 26 апрель куни Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши навбатдан ташқари сессиядаги нутқига кўра, «даромадларнинг асосий қисми, яъни, 54 фоизга яқини тадбиркорлик ҳисобидан изчил ошиб» бормоқда.

«Бу шахсан мен учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган кўрсаткич. Бу рақам авваламбор Андижон аҳлининг ўз меҳнати, ўз тадбиркорлик фаолияти, ўз бизнеси ҳисобидан ўзини ва оиласини боқаётганининг яққол далили, такрор айтаман, бизнинг энг катта ютуғимиздир», – дейди Президент.

Президентнинг қайд этишича, Андижон вилоятида хонадонларнинг телевизор, холодильник, мебель билан таъминланиш кўрсаткичлари Ўзбекистондаги ўртача кўрсаткичдан юқори, автомобилларга эга бўлган хонадонлар сони эса сўнгги олти йилда ҳар 100та оилага нисбатан олганда, 19тадан 30тага етган.

«Эсингизда бўлса, совет даврида одамлар машина олиш учун ўн йиллаб навбатда турар эди. Менга қолса, ҳар юзта оилага юзта автомобиль тўғри келсаям, ёмон бўлмас эди», – дея қўшимча қилди Ўзбекистон Президенти.

«Ҳаётимизнинг маъно-мазмунини ўзгартириб бораётган бундай ютуқлар ҳақида гап кетганда, мен биринчи навбатда аёлларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш тўғрисида гапиришдан ҳеч чарчамайман. Шахсан мен ҳар юзта хонадонда юзта кир ювиш машинаси бўлишини истардим», – деди Президент.

26 апрель куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши навбатдан ташқари сессиясида, шунингдек, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида қиймати 1 миллиард долларлик иссиқлик электр станцияси қурилиши, 2016 йилгача Ангрендан Фарғона водийсига томон 125 километрлик темирйўл қуриб битказилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилиб, Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ҳокими этиб сайланган эди.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 852 | | Теги: Андижон вилоятида автомобили бор хо | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz