Статистика |
Hozirda saytda: 9 Mexmonlar: 9 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 23 » Анҳор канали бўйидаги 100 та дарахтнинг кесиб ташлангани ростмиди
18:51 Анҳор канали бўйидаги 100 та дарахтнинг кесиб ташлангани ростмиди |
Бир неча кун аввал sreda сайтида Наврўз байрами арафасида Тошкентнинг Ўрдасидан оқиб ўтувчи Анҳор канали бўйидаги дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида мақола чоп этилган эди.Сайтда ёзилишича, Анҳор лабида юздан ортиқ дарахтлар илдизи билан қўпориб ташланган, ўрнига эса билинтирмаслик учун тупроқ сепиб қўйилган. Бундай ҳолат Мустақиллик майдонига элтувчи кўприккача давом этгани ҳақида айтиб ўтилган. Мақолада Олий Мажлис Сенати биноси ойналарининг шундоққина рўпарасидаги дарахтларёввойиларча кесиб ташлангани, бироқ бу вазиятга ҳатто Экологик ҳаракат депутатлари ҳам парво қилмагани кинояли тарзда келтирилган.
"Уларга дарахтларни кесиш нимага керак бўлиб қолди? Яқинда Наврўз. Ҳойнаҳой, сумалак пиширишга ўтин керак. Даромадли бизнес”, - деб ёзилади мақолада. Бир сўз билан айтганда, мазкур мақолада таъкидланишича, шаҳарни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ниқоби остида тегишли давлат идоралари ўз мансабларини суистеъмол қилган ҳолда дарахтларни шавқатсизларча нобуд қилмоқда, табиатни булғаламоқда. Уларнинг ўз ишларига масъулиятсизлик билан ёндашиши оқибатида атроф-муҳитга катта зарар етмоқда. Ушбу эътироз жавобсиз қолмади ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси юқорида келтирилган мақолага раддия билдирди. Унда жумладан шундай дейилади:
Халқимизнинг азалий анъаналарига содиқ қолган ҳолда, баҳор кириб келиши билан пойтахтимиз кўрки ва тароватига янада кўркамлик бахш этиш мақсадида кенг қамровли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Анҳор канали ёқасида лола кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Бироқ баъзи интернет сайтларда мазкур хайрли ташаббус чуқур ўрганилмай нотўғри талқин этилиб, дарахтларни ёввойиларча кесиб ташлангани ҳақида норасмий хабар тарқатилган. Бу каби иш асло амалга оширилмаган. Бу ҳақда ҳатто яқин атрофда яшовчи аҳоли, жумладан, маҳаллалар оқсоқоллари ҳам ҳеч нима эшитишмаган. Улар мақолада ёзилган жумлаларни ўқиб, таажубланишди. Эмишки, оқсоқоллар дарахтлар кесилишидан шикоят қилиб, Тошкент шаҳар табиат қўмитасига хат ёзишган, аммо ҳеч қандай жавоб олинмаган. Оқсоқоллар мақола муаллифининг мазкур жумлаларини қатъий рад қилишмоқда. Қайд этиш жоиз, мақолада ёзилганидек гўё дарахтларни илдизи билан суғуриб олиб, ўрнини билинтирмаслик учун тупроқ сепиб қўйилган чуқурчалар аслида ободончи ходимлар томонидан лола кўчатларини экиш учун ерлар кавланиб, тайёрлаб қўйилган эди. Кўчатларни етказиб бериш кечикаётгани туфайли чуқурчаларга одамлар ахлат уюмларини ташламасликлари учун ўғит солиниб, тупроқ билан тўлдириб қўйилган эди. Мамлакатимизда тегишли давлат идоралари ва экологлар томонидан дарахтларни кесиш эмас, аксинча, уларнинг сифатли парваришини таъминлашга катта эътибор қаратилади. Шу ўринда табиатни муҳофаза қилиш ва шаҳарни ободонлаштириш органлари ишини танқид остига олмоқчи бўлган айрим электрон нашрлар вакилларига қарата айтмоқчи бўлган гапимиз шуки, ҳар хил бўхтон гаплар ва уйдирмаларни тарқатиб, шошилинч хулоса чиқариб, ўқувчиларни адаштиришдан аввал, шу иш билан масъул идораларга қўнғироқ қилиб, вазиятга ойдинлик киритсалар фойдадан холи бўлмас эди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 766 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|