SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 10:28
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 4 » Амир ХОН: “Болливуд фильмларида баъзан “шакар”, баъзан “туз” етишмайди”
01:27
Амир ХОН: “Болливуд фильмларида баъзан “шакар”, баъзан “туз” етишмайди”


Амир Хон. Бу ном Болливудда ҳурмат ва меҳр билан тилга олинади. Энг қизиғи, Амир Хон бетакрорлар ва беназирлар сафида етакчи! Қайсар, аммо худбин эмас. Қалтис ҳазиллари билан бошқалардан ажралиб туради.

 

Амир Хон бу йил ижодининг 25 йиллигини нишонлади. Илк бор 1988 йил «Қиёматдан қиёматгача» фильмида кўринган Амир бугун 48 ёшда.


— Рафиқангиз Киран Рао сизни ўзгартира олдими?

— Ўзгартирди! Лекин буни талаб қилгани йўқ. Унинг ўз олами бор, ҳеч қачон бу оламга эгалик қилишга интилмаганман. Биз ёш бола эмасмиз, муносабатларимизни ҳадеб муҳокама қилавермаймиз.


— Унинг продюсерлик фаолияти сизни қониқтирадими?

— Албатта, у ўз ишининг устаси. Истаса, яхши актриса бўлиши мумкин эди, аммо бундай қилмади. Киран ўз ўрнини биладиганлардан. Ҳозир фарзандимиз тарбияси билан банд. Шунинг учун унинг фаолиятида шиддат бироз камайган.


— Матбуот Хонларнинг муносабатлари ҳақида ёзмай қўйгани сизни таажжублантирмаяптими?

— (кулиб) Нимага бу менга таъсир кўрсатиши керак?.. Умуман, бу борадаги гап-сўзлар эскиргани учун шундай бўлаётгандир. Лекин Салмон ҳақида ҳалиям гапираяпсизлар-ку…


— Салмонда ҳамиша муаммо бор. Шунинг учун у ҳақда кўп гапирилади.

— Демак, қолган Хонларнинг муаммолари камайган!


— «Тезлик 3»дан қандай натижа кутаяпсиз?

— Ҳар доимгидек, аъло! Лекин ҳаммасини вақт кўрсатади. Адитья билан қадрдонмиз. У мени танлаганидан хурсандман.


— Сизни китобсевар дейишади…

— Ҳа, мутолаани яхши кўраман. Аммо айни пайтда севимли машғулотимдан бироз чекинганман. Буни тан олишим керак.


— Болливуд фильмларида сизнингча нима кўп-у, нима кам?

—  … Баъзида «туз», баъзида «шакар». Меъёр етишмайдигандек…


— Сизга нисбатан эътирозларни қандай қабул қиласиз?

— Жуда оддий. Аммо жавобсиз қўймайман. Биласизми, қизиққонлигим бор, ундан кечишнинг иложини тополмадим. Лекин эътирозларсиз яшаб бўлмайди, худди эътирофларсиз қийин туюлгани каби…


— «Амир Хон рад этишни яхши кўради», деган гаплар ҳақиқатга қанчалик яқин?

– … Бу масофани аниқ айтолмайман. Лекин танлашни маъқул кўраман. Ижодимни таҳлил қилсангиз, арзирли фильмларим бармоқ билан санарли. Мен ҳар доим юрагимга ва ақлимга таяниб иш қиламан, десам ёлғон бўлади. Эҳтиёж баъзида исталмаган фильмларда ишлашга ҳам мажбур қилади.


— 48 ёшда болаларча хато қилиш мумкинми?

— Албатта, худди 8 ёшли болакай катталарни ҳайратга солгани каби… Хатоларсиз яшаш қийин. Мен хатолардан узоқдаман деган одам ёлғон гапиради.


— Фильмдаги жуфтингиз сифатида кимни соғиндингиз?

— Жухини… У жуда малоҳатли ва ёқимтой. Рани билан ҳам ишлагим келади. 

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:

Тўлиқ исми – Амир Ҳусайн Хон

Туғилган - 1965 йил 14 апрел Бомбейнинг Бандра штати

Ўқиган - Бомбейнинг "Scottish”  коллежи
Отаси – Тоҳир Ҳусайн

Онаси – Зийнат Ҳусайн

Укаси – актёр Файзал Хон

Сингиллари – Никхат ва Фарҳад

Биринчи турмуш ўртоғи - Ринадан икки фарзанди бор

Иккинчиси - Киран Рао билан бирга яшайди

Севимли машғулоти – китоб ўқиш

Спорт - шахмат жону дили

Аждодлари  - афғонистонлик

Биринчи фильми — "Qayamat Se Qayamat Tak”

Севимли актёри — Гуру Датт

Севимли актрисаси — Мадхубала

Севимли китоби — ёзувчи Hugh Pratherнинг  «Notes To Myself» асари

Севимли таоми — гуручли таомлар

Севимли мусиқаси — ҳинд мумтоз мусиқаси

Севимли ранги — оқ

Аниқ бир жойда мунтазам дам олмайди

Атир ҳидига тоқати йўқ.



Севдо тайёрлади

Категория: Jahon yulduzlari | Просмотров: 1194 | | Теги: Амир ХОН: “Болливуд фильмларида баъ, баъзан “туз” етишмайди” | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz