Главная » 2013 » Mart » 7 » Америкалик Фред 106 ёшда мактабни битирди
23:59
Америкалик Фред 106 ёшда мактабни битирди
Массачусетс штатининг Беверли шаҳрида яшовчи Фред Батлер 106 ёшида мактабни тамомлашга муваффақ бўлди. 4 март куни унга ўрта маълумот хақида дипломни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда шаҳар мэри ва бошқа расмий кишилар иштирок этди. Дипломни олган Фред эса ушбу тадбирда иштирок этганларга минатдорчилик билдирди, шунингдек ушбу аттестат унинг учун жуда ҳам қимматли эканлигини айтиб ўтди. Батлер мактабдан тўққизинчи синфда кетишга мажбур бўлган. У онасига, беш нафар ука сингилларини боқишга ёрдам бериш учун типографияга ишга жойлашган. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида эса армияда хизмат қилган, кейин эса шаҳар сувтаъминоти бошқармасида ишлаган. Батлернинг келини Кэтининг айтишича, кўп йиллар давомида у мактабни тамомлай олмаганидан афсусланиб, фарзандларига таълим олишнинг муҳимлигини уқтириб келган. Батлернинг невараларидан бири, буваси унга ҳар бир беш баҳо учун беш доллардан мукофот беришини айтиб берди.