SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 10:02
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 22 » Америкалик дизайнер ўзбек матоларидан мода намойиш этди
01:31
Америкалик дизайнер ўзбек матоларидан мода намойиш этди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган "Mercedes-Benz Fashion Week” мода ҳафталигининг сўнгги кунида америкалик дизайнер Кайт Брюстер томонидан яратилган "Fall 2013” номли коллекция намойиш этилган.

Дизайнер ўз либосларини яратишда Тошкентдан олиб келинган ўзбек миллий матоларидан фойдаланган. Бу имкониятга у 2011 йилда "Art Week Style.uz” санъат ҳафталигида меҳмон ва иштирокчи сифатида иштирок этганида эришган.
Ипак, тери, бархат ва адрасдан тайёрланган эркаклар ва аёллар кийимлари тўплами кенг омма эътиборига ҳавола этилган. Дизайнернинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга саёҳати уни жуда илҳомлантирган ва ана шундай гўзал санъат асарлари яратишга ундаган.
Мода намойишида иштирок этган кўплаб меҳмонлар, шунингдек, актриса Cynthia Bailey, фэшн-дизайнер Zang Toi, «Терминатор: Ҳаласкор келади» фильм продюсерлари Victor Kubicek ва Derek Anderson, ёзувчи Beatrix Ost, дизайнер Tara Subkoff, «Essence» журнали бош муҳаррири Constance White каби таниқли санъат намояндалари ўзбек матоларининг жилосини кўриб, ҳайратларини яшира олмаганлар. Айниқса, адрасдан тайёрланган ёрқин сариқ рангли шарф ва тўқ кўк бархатдаги тилла рангли нақшларга эга ажойиб кўйлак томошабинларда катта таасурот қолдирган.
2012 йилда "Art Week Style.uz” санъат ҳафталигида иштирок этган фотограф Лайам МакМаллан ўзининг веб-саҳифасида либослар расмлари ва Кайт Брюстер билан интервьюни жойлаштирган. Унда ёзилишича, "Гулнора Каримованинг таклифи билан 2011 йилнинг октябрида "Art Week Style.uz”да қатнашиш шарафига муяссар бўлганимдан жуда бахтиёрман. Ўшанда тилла рангли нақшли матоларга ошиқ бўлгандим. Тошкентдан ўзим билан бирга ажойиб ўзбек матоларининг бир неча намуналарини олиб келганман. Ўшандан бери ўз либослар тўпламимда улардан фойдаланаман”, - дея таъкидлаб ўтган Кайт Брюстер.
Мутахассисларнинг фикрича, буларнинг барчаси Фонд Форум томонидан Ўзбекистоннинг маданий мероси ва ноёб санъатининг муваффақиятли ривожланаётганининг ва тарғиб этилаётганининг ёрқин намунасидир.

Manba: Darakchi.uz

Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 490 | | Рейтинг: 5.0/69
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz