Қамчиқда янги туннелни Хитой компанияси қуриб беради
Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК билан Қамчиқдовонидан ўтадиган туннелни қуриш учун $455 млн.лик шартнома имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабарберган.
«Лойиҳа доирасида Хитой компанияси поездлар ҳаракати учун узунлиги 19 км.лик туннел вафавқулодда вазиятлар учун яна бир туннел қуради», - деб хабар беради манба. Қурилиш ишларини 2016 йилнингиюлида якунига етказиш кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойидаФарғона водийсини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган "Ангрен–Поп" темирйўл линиясиниқуришга киришилгани хабар қилинганди. Узунлиги 125 км. бўлган Ангрен-Попйўналишидаги электрлаштирилган темир йўли бутун мамлакатни қамраб олувчи ягона миллий темир йўл тармоғинияратиш имконини беради. Лойиҳа 2014-2015 йилларга мўлжалланган бўлиб, 2016 йилда уни фойдаланишгатопшириш кўзда тутилган. «Ўзбекистон темир ўллари» ДАТК маълумотларига кўра, лойиҳанинг қиймати $1,9 млрд. ва у компаниянинг яқин беш йилликдаги инвестиция режасига киритилган. "Ангрен-Поп" темирйўлиҚамчиқ довонидан ўтиб, мамлакатимиз шарқидаги учта вилоят: Андижон, Наманган ва Фарғонани юртимизнинг бошқаминтақалари билан боғлайди.