Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 26 » Амазонкада номаълум тамаддун излари топилди
17:09 Амазонкада номаълум тамаддун излари топилди |
Хельсинки университетининг бир гуруҳ археологлари Амазонка ҳудудида олдин номаълумбўлган қадимги тамаддун изларини топди. Номаълум маданият мавжуд бўлган жойнитопишга геоглифлар ёрдам берган, деб ёзади "Zhelezyaka” портали. Шу ҳудуддаги ўрмонлар кесилганлиги туфайлиуларни ҳаводан кўриб қолишган. Самолётдан яхши кўриниб турган тузилмалар геометрикшакллар кўринишидаги тепаликлар ва ўралардан иборат. Уларнинг ўлчами бир неча юз метргача етган. БиргинаБразилиянинг Акре штатида 300 дан зиёд худди шундай тузилмалар топилган. Археологларнинг сўзларига кўра, бу шов-шувли кашфиёт ҳисобланади, чунки бундан олдин Амазонканинг буқисмида одамлар деярли яшамаган деган фикр мавжуд эди. Радиоуглеродли таҳлил мазкуртузилмалар бундан қарийб 2 минг йил олдин барпо этилганини кўрсатди. Қадимги тамаддун тахминан 700 йил олдинтўсатдан йўқолган. Бу одамлар ким бўлган деган саволга шу ердан топилган сопол парчаларини ўрганиш ишларижавоб бериши мумкин. Қазилмалар жойида тадқиқотчилар 300 кг га яқин сопол парчаларини тўплаган.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 652 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|